UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

27 май 11:23
Янгиликлар

Бокс/ММА

Мадримов - Кроуфорд жангида яна битта чемпионлик камари ўртага қўйилиши мумкин

Хабарингиз бор, 3 август (бизда 4 август тонги) куни АҚШнинг Калифорния штати Лос-Анжелес шаҳрида катта профессионал бокс кечаси ташкил этилади.

Оқшомнинг марказий жанги биринчи ўрта вазн (69,9 кг.гача) тоифасида WBA чемпиони Исроил Мадримов ҳамда америкалик машҳур боксчи Теренс Кроуфорд ўртасида бўлиб ўтади. Ушбу чемпионлик жангига яна битта камар қўйилиши айтилмоқда. 

Гап шундаки, бу вазнда WBC ва WBO чемпионлик камарлари соҳиби бўлиб турган америкалик Себастьян Фундора ҳамюрти кичик Эррол Спенс билан жанг ўтказишга келишиб олди. Аслида у WBO камарини мажбурий ва расмий даъвогар Теренс Кроуфорддан ҳимоя қилиши керак эди. 

Ўзбошимчалик билан қарор қабул қилгани учун Фундорани WBO камаридан маҳрум қилишлари мумкин. Бутунжаҳон бокс иттифоқи шу бўйича навбатдан ташқари йиғилиш ўтказади ва унда бу масалани муҳокама қилади. 

Агар Фундора ҳақиқатан ҳам WBO камаридан маҳрум қилинса, Кроуфорд ва Мадримов ўртасидаги жанг ғолиби WBA билан бирга ушбу чемпионлик камарини ҳам қўлга киритади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг