UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

07 фев 09:45
Янгиликлар

Бокс/ММА

Магомед Мутаевнинг 18 ёшли қотили неча йил қамалиши мумкинлиги айтилди

ММА жангчиси Магомед Мутаевни отиб ўлдирган 18 ёшли Нодирхон Қодирхонов полиция маҳкамасида ушлаб турилибди.

Адвокат Александр Карабанов Нодирхон Қодирхоновни келгусида нималар кутаётганини маълум қилди.

"Бу ерда жиноятга тайёргарлик бўлганини яққол кўриш мумкин. У жой танлади, ўша одамга эргашди, қурол танлади ва орқадан отиш орқали ўзини иложи борича ҳимоя қилди. Менимча, бу ерда аффект истисно қилинади: бу энг соф шаклда олинган қасос бўлди - Қодирхонов ҳақоратланган, у кечира олмади, шунинг учун жиноят совуққонлик билан содир этилган.

Агар улар Мутаев ва унинг дўстлари Қодирхоновга тан жароҳати етказганини исботласалар, қарши иш қўзғатилиши мумкин. Эсингизда бўлса, яқинда опа-сингил Хачатурянларга қарши шов-шувли иш бўлиб ўтган эди. Тергов пайтида ҳимоячи зўрлаш учун моҳиятан ўлган шахсга қарши жиноий иш қўзғатишга муваффақ бўлганди. Ва суд буни ҳисобга олган эди. Бу ерда эса терговчи буни (Қодирхоновни калтаклаш ва ҳақорат қилиш эҳтимоли бор) ўз зиммасига олишга ва жиноий иш қўзғатишга мажбур. Агар бу жиноятлар исботланса, бу жазони енгиллаштиришга таъсир қилиши кафолатланади.

Ўйлайманки, агар қўрқитиш фактлари исботланса, судя энг пастидан ҳам камроқ нарсани бериши мумкин - тахминан беш йил. Кейин эса 3-3,5 йилдан сўнг шартли равишда чиқиб кетиш мумкин бўлади. Қолаверса, тергов изоляторида ўтган вақт ҳам жазога ҳисобланади. Аммо бу фақат барча юридик фактлар тўғри йиғилса ва ҳимоячи ҳаммасини исботлай олсагина бўлади".

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг