UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

02 ноя 11:40
Янгиликлар

Тадбирлар

Манамада Осиё Олимпия кенгашининг гендер тенглик мавзусига бағишланган семинари бўлиб ўтди

Теглар :  МОҚБаҳрайн
Баҳрайннинг Манама шаҳрида Осиё Олимпия кенгаши (ООК) томонидан Халқаро Олимпия қўмитасининг (ХОҚ) стратегик йўл харитаси, 2020+5 йилги Олимпия кун тартибига мувофиқ қитъада гендер тенгликни таъминлаш мавзусига бағишланган халқаро семинар бўлиб ўтди.

Маълум қилганимиздек, унда мамлакатимиз номидан юртимизда аёллар спортининг фаол тарғиботчилари, хусусан, ўзбек ва жаҳон гимнастикаси афсонаси Оксана Чусовитина, Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси бош котиби Ксения Гулямова, МОҚ Халқаро алоқалар департаменти бош мутахассиси Наргиза Холмирзаева иштирок этишди.

Икки кун давомида ўтказилган семинарда Оксана Чусовитина ҳам сўз олди. Гимнастика афсонаси ҳаёти ва спорт майдонида дуч келган муаммолари, уларни қандай енгиб ўтгани, жамиятда ўз ўрнини топишида спортнинг аҳамияти ҳақида тўхталиб, уни танлаганидан ҳеч қачон афсусланмаслиги, аксинча бундан бахтиёр эканини билдирди. 

Шунингдек, барча хотин-қизларга ўзларининг саломатлиги учун спорт билан мунтазам шуғулланишни тавсия қилди. Якунда ООКнинг гендер тенглик масалалари масъули Шейха Ҳаят бин Абдул Азиз Ал Халифа ҳамюртимизга эсдалик совғасини топширди.

Тадбирда нутқ сўзлаган ООК президенти вазифасини бажарувчи Ража Рандҳир Сингх ўз мурожаатида барча Миллий Олимпия қўмиталари қитъада аёлларнинг спортдаги ҳаракатини ривожлантириш ва уни юксалтиришга қаратилган саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлашини таъкидлади.

Унинг қўшимча қилишича, ООК нафақат мусобақа майдонида, балки спорт ташкилотлари, маъмурият ва бошқарув ўринларида ҳам аёлларга ўз қобилиятларини кўрсатиш учун мустаҳкам платформа яратишга кўмаклашади.

Семинар давомида ҳамюртларимиз Шейха Ҳаят бин Абдул Азиз Ал Халифа, шунингдек, бир қатор хорижлик аёл мутасаддилар билан учрашувлар ўтказиб, юртимизда хотин-қизлар спорти ривожини янги босқичга олиб чиқиш каби масалалар юзасидан фикр алмашишди.

Бир сўз билан айтганда, ушбу семинар бугунги кунда аёллар спорт ҳаракати олдида турган асосий масалаларни ёритишда муҳим платформа бўлди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг