UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

14 янв 13:08
Янгиликлар

Спорт курашлари

Манба — Салим Абдувалиев спорт курашлари ассосиацияси раҳбарлигидан олинди, янги раис ким экани маълум

Шу кунга қадар Ўзбекистон спорт курашлари ассосиацияси раиси сифатида фаолият юритиб келган Салим Абдувалиев лавозимидан олинди.

У 2024 йил 19 март куни Жиноят ишлари бўйича Миробод тумани судининг ҳукмига кўра, ЖКнинг 248-моддаси (Ўқотар қуролнинг, ўқ-дориларнинг, ўқотар қурол асосий қисмларининг, портловчи моддаларнинг, портлатиш воситаларининг ёки портлатиш қурилмаларининг қонунга хилоф муомаласи) 2-банди билан айбдор деб топилган ва 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинганди. Бироқ kun.uz нашрининг маълум қилишича, Салим Абдувалиев хасталиги туфайли 2025 йил 12 январ куни ЖКнинг 75-моддаси тартибида жазодан озод қилинган ва озодликка чиқарилган.

UWW_UZB телеграм каналида тарқалган хабарга кўра, Абдувалиев спорт курашлари ассосиацияси раҳбарлигидан кетган. Унинг ўрнини Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори, бир пайтнинг ўзида Ўзбекистон кураш ассосиацияси раиси Ниғматилла Йўлдошев эгаллаган.

Бироқ ҳозирча бу расман эълон қилинмади.

Абдувалиевнинг МОҚ раиси ўринбосари лавозимидаги фаолияти бўйича ҳам ҳеч қандай хабар берилмаган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг