UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

20 апр 14:30
Янгиликлар

Футбол

"Манчестер Сити" 70 млн евродан ортиқ маблағга португалиялик футболчини ўз сафига қўшиб олиши мумкин

"Манчестер Сити" Эдерсонга ўринбосар сифатида "Порту"нинг 25 ёшли дарвозабони Диогу Кошта номзодини кўриб чиқмоқда.

"Шаҳарликлар" португалиялик футболчини келаси ёзда сотиб олиши мумкин.

Коштанинг шартномасида 63 млн фунт стерлинг (73,7 млн евро) миқдоридаги товон пули бор. "Манчестер Сити"дагилар бу суммани оширилган деб ҳисобламоқда. Бироқ, инглиз клубининг янги спорт директори Уго Виана ва 25 ёшли футболчининг агенти Жорже Мендеш ўртасидаги яхши муносабатлар туфайли "шаҳарликлар" Коштани 50 миллион фунт стерлингга (58,5 миллион евро) сотиб олишни кутмоқда.

Кошта жорий мавсум барча мусобақаларда 41 та ўйинда майдонга тушди ва уларнинг 18 тасида дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt футболчини 38 млн еврога баҳоламоқда.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг