UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

08 ноя 07:03
Янгиликлар

Бокс/ММА

Марказий жангда Ғиёсов, co-main event`да Жалолов рингга кўтариладиган Тошкентдаги проф бокс оқшомининг тўлиқ карди эълон қилинди

14 ноябрь куни Тошкентдаги "Ҳумо Арена" саройида Lift Promotions ва Matchroom Boxing ҳамкорлигидаги профессионал бокс турнири ташкил этилади.

Оқшомнинг марказий жанги ярим ўрта вазн тоифасида WBA камари учун мажбурий даъвогар бўлиб турган ҳамюртимиз Шаҳрам Ғиёсов ҳамда Россия вакили Марк Урванов ўртасида кечади. Жанг 8 раунд этиб белгиланган.

Бундан ташқари, оқшом доирасида Баҳодир Жалолов, Лазизбек Мулложонов, Шоҳжаҳон Абдуллаев, Аълохон Абдуллаев, Ражаб Бутаев (Россия) сингари таниқли чарм қўлқоп усталари рингга кўтарилади.

Мусобақанинг тўлиқ карди қуйидагича:

Марказий жанг. Ярим ўрта вазн тоифасида 8 раундлик жанг: Шаҳрам Ғиёсов (Ўзбекистон, 17-0-0) - Марк Урванов (Россия, 25-4-2)

Супер оғир вазнда 8 раундлик жанг: Баҳодир Жалолов (Ўзбекистон, 16-0-0) - Соломон Адебайо (Нигерия, 14-0-0)

Супер оғир вазнда WBC CISBB камари учун 10 раундлик жанг: Лазизбек Мулложонов (Ўзбекистон, 6-0-0) - Моньясаҳу Муритадор (Нигерия, 6-3-2)

Оғир вазнда 6 раундлик жанг: Шоҳжаҳон Абдуллаев (Ўзбекистон, 5-0-0) - Гутрам Нгоя (Танзания, 13-2-0)

Супер оғир вазнда 6 раундлик жанг: Озодбек Алиев (Ўзбекистон, 3-0-0) - Александр Зубков (Россия, 11-12-0)

Иккинчи ўрта вазнда WBC CISBB камари учун 10 раундлик жанг: Нурислом Исмоилов (Ўзбекистон, 7-0-0) - Жозеф Маигвисья (Танзания, 15-5-0)

Иккинчи ўрта вазнда 6 раундлик жанг: Аълохон Абдуллаев (Ўзбекистон, 4-0-1) - Суҳроб Қаюмов (Ўзбекистон, 4-0-1)

Супер ярим ўрта вазнда 8 раундлик жанг: Ражаб Бутаев (Россия, 15-1-0) - Артём Пугач (Россия, 3-12-4)

Ярим енгил вазнда 6 раундлик жанг: Бахтиёр Илёсов (Ўзбекистон, 1-4-0) - Хурсанд Иманкулиев (Туркманистон, 4-0-0)

Ярим ўрта вазнда 6 раундлик жанг: Шерзод Хабибов (Ўзбекистон, 4-0-0) - Рақиб номаълум.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг