UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

27 сен 20:07
Янгиликлар

Гимнастика, Осиё ўйинлари

Марказий Осиё давлатларининг медаллар жамғариш рейтингидаги ўрни қандай?

Осиё ўйинларининг тўртинчи кунги баҳслари ҳам ўз ниҳоясига етди.

Ўзбекистон кунни 1 та олтин, 4 та кумуш, 1 та бронза медали билан якунлади. 

Тўрт кунлик натижа бўйича бизнинг спортчилар 6 та олтин, 10 та кумуш, 12 та бронза медалини нақд қилиб, медаллар жамғариш рейтингида 4-ўринда бормоқда. Ўзбекистон Осиё ўйинларига 390 нафар спортчи билан йўл олган.

Хўш, медаллар жамғариш бўйича минтақамиз делегацияларининг аҳволи қандай?

Жонажон қўшнимиз, Осиё ўйинларидаги рақобатли кунларимиз ҳали олдинда бўлган Қозоғистондан бошлаймиз. Қозоқ «баур»ларимиз бироз ғазабда. Негаки, улар ўзларининг илк олтин медалларини мусобақанинг 3-кунига келибгина қўлган киритишди. Ундан ташқари, ўзларининг асосий рақобатчиси деб ҳисоблайдиган Ўзбекистон кетма-кет медалларни олаётгани, рейтингда юқори ўринларни эгаллаб тургани қозоқ спорт иҳлосмандлари томонидан ижтимоий тармоқларда резонансга айланди.

524 нафар атлет билан мусобақаларда иштирок этаётган қозоғистонликлар 1 та олтин, 2 та кумуш, 10 та бронза медали билан медаллар жамғариш рейтингида 12-ўринни эгаллаб турибди.

Тожикистон. 105 нафар атлет билан Осиё ўйинларида иштирок этаётган тожикистонликлар ҳозирча 1 та олтин, 1 та кумуш, 1 та бронза билан рейтингнинг 15-ўрнини банд қилмоқда. Ҳар учала медаль ҳам Тожикистон дзюдо федерациясининг эркаклар терма жамоаси томонидан қўлган киритилган.


Қирғизистон медаллар жамғариш рейтингида 16-поғонада турибди. Ҳозирча уларнинг ҳисобида 1 та олтин, 2 та бронза медали мавжуд. Олтин медаль дзюдочи Эрлан Шеҳов(-90 кг) томонидан қўлга киритилган бўлса, бронзаларни ушучилар тақдим этишди. Маълумот учун Қирғизистон делегацияси узоқ кутилган Осиё ўйинларига 160 нафар спортчи билан йўл олган.


Хитойга 105 нафар спортчи билан борган Афғонистон делегациясининг 3 та бронза медали бор. Медаллардан бири аёллар ўртасидаги таэквондо баҳсларида қўлга киритилган. 2 та бронза эса ушу спорт туридан олинган. Ушбу натижа афғонларни 28-ўринда ушлаб турибди.


Туркманистонда вазият анча қийин. Уларда битта бронза медаль бор ва медаллар жамғариш рейтингида 29-поғонада. Туркманистон спортчилар делегацияси 57 нафар атлетдан иборат. Ягона бўлиб турган медалга аёллар ўртасидаги дзюдо беллашувларида эришилган.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг