UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

27 апр 21:43
Янгиликлар

Бокс/ММА

Мавлуд Тифиевнинг жанги бекор қилинган Core FC 1 турнирида бошқа бир вакилимиз октагонга чиқди

Туркиянинг Истанбул шаҳридаги Ulker Sports Arena мажмуасида ММА бўйича Core FC 1 турнири ташкил этилди.

Мусобақа доирасида икки ўзбекистонлик аралаш яккакураш устаси — Мавлуд Тифиев ва Магомед Магомедов октагонга кўтарилиши керак эди. Бироқ турнирдан олдинги вазн ўлчаш маросимида Тифиевнинг рақиби Эрдем Таҳа Динчер белгиланган вазн меъёрини бажара олмади ва оқибатда беллашув бекор қилинди.

Магомед Магомедов эса турнирда озарбайжонлик Фарид Алибабазаде билан жанг қилди. Баҳс иккинчи раунд охирида Фариднинг нокаут орқали қўлга киритган ғалабаси билан якунига етди.

Шу тариқа, 26 яшар Магомед фаолиятидаги 12-жангида 3-мағлубиятини қабул қилиб олди. Унинг ҳисобида 9 та ғалаба бор. Фарид Алибабазаденинг рекорди эса энди 13-8-1 ни ташкил этмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг