UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

02 авг 18:07
Янгиликлар

Бокс/ММА

Махачев учун энг хавфли рақиб. Ислам ҳали бундай панчер билан жанг қилмаган

Исламни ҳатто кураш ҳам қутқариб қолмаслиги мумкин.

UFC 291 турнирида Жастин Гэтжи Дастин Порьени шафқатсизларча нокаутга учратиб, BМF камарини қўлга киритди ва навбатдаги чемпионлик жанги учун асосий даъвогарга айланди. Эҳтимол, Гэтжи Махачев - Оливейра жуфтлигида ғолибнинг рақибига айланади ва агар Ислам Чарльздан ўтиб кетса, ниҳоятда ҳавфли одамга дуч келади.

Ислам UFC'даги фаолиятида ҳеч қачон Гэтжидек кучли зарбага эга рақиб билан жанг қилмаган. Волкановски зарба беришдан йироқ, Оливейра зарба бериш техникасидан кўра кўпроқ кураш билан шуғулланади, Бобби Грин ва Дэн Хукер "нокаутчи" деб аташ мумкин бўлган жангчилар туркумига кирмайди.

Аммо Жастин ҳақида шундай дейиш мумкин. BМF камарининг эгаси кучли зарбага эга ва унинг рақиблари буни яхши билишади. Масалан, Дастин Порье.

“Унинг жанговар тажрибаси бор. Агар ҳимояда ишончли тура олса, Гэтжи Ислам учун муаммо бўлади. Унинг зарбалари оғир. Мен буни ҳатто блок орқали ҳам ҳис қилдим. У тўғри чизиқлар билан танамга икки марта урди. Мен тана аъзолари - жигарига, кўкрагига урмаганман, лекин у сезгир эди. Унинг кучли суяклари бор, у қаттиқ заряд олади - зарбаларга эътибор қаратади. Ўз вақтида жавоб бериб, юзимни буриб қўйганим сабабли бир хук зарба тегиб кетди. Алоқа пайтида мен ўгирилдим ва бу ҳаракат мени қутқарди.

Бу зарбанинг кучи мени бомбанинг иссиқлигидек куйдирди. У қаттиқ зарба беради. Агар Ислам ўтказиб юборса, Гэтжи йиқилмасликка ҳаракат қилса ва тўғридан-тўғри нишонга шундай зарбалар берса, Ислам партерга қулайди. Гэтжи даҳшатли панчер. Буларнинг барчаси унинг тейкдаунлардан ҳимояланишига боғлиқ, у  бу борада қаттиқ ишлайди" - деди Порье.

Махачевнинг муаммоси шундаки, у жуда кўп зарба ўтказиб юборади, Волкановски билан жанг буни исботлади. Ҳа, у Алекс билан тўқнашувда зарбаларга дош берди, лекин Гэтжи ҳар ким учун чироқларни ўчириб қўйиши мумкин. Бундан ташқари, Махачев аллақачон нокаутга учраган, бу ҳам инобатга олинади.

Дастин Порье мантиқан тўғри айтди. Ислам Гэтжини йиқита оладими ёки йўқ, ҳаммаси шунга боғлиқ. Аммо Махачевнинг кураши Хабибникидек кучли эмас. Ҳатто йиқитган тақдирида ҳам ҳамиша рақибни партерда ушлаб тура олмайди ва Хабибнинг кўрсатмаларисиз турли усуллар қўллай олиши қийин.

Ислам Хабиб каби жангда тезда ғалаба қозониши даргумон. Ва стойкада, Жастин каби рақиб билан ҳар сония ўта хавфли: бироз турғунлик, бироз хато - ва сиз туш кўришни бошлайсиз. Порье буни тасдиқлаши мумкин.

Таъкидлаш керакки, Жастин бу жангга катта мотивация билан киришади. Ноябрь ойида 35 ёшга тўладиган Гэтжига бу чемпион бўлиш сўнгги имконият бўлиши мумкин. Ва бу имконият учун у охиригача курашади. Қолаверса, Жастин Хабибдан учралган мағлубиятни ҳамон миясида сақлаб турибди ва Махачев устидан қозонилган ғалаба уни миясидан ўчириб ташлаши мумкинлигини таъкидламоқда.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
02 авг 23:35:07
Ilxom Abdullajanov
Titanic qis olivera yutadi ikkiga ayiradi pore qarib qoldi shunga yutqazdi miyamni sikma
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг