UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

04 авг 16:50
Янгиликлар

Бокс/ММА

Махачевнинг менежери Конорга қарши эҳтимолий жанг ҳақида гапирди

Россиялик UFC чемпиони Ислам Махачевнинг менежери Ризван Магомедов ирландиялик Конор Макгрегор билан жанг бўлишига ишонмайди.

"Мен Макгрегорнинг қайтишига умуман ишонмайман. Баъзи сабабларга кўра унинг жангга жисмонан тайёрлана олишини тасаввур қила олмайман.

Агар у қайтса ҳам, спорт нуқтаи назаридан бу унинг учун фиаско билан якунланади. Менимча у ҳозир энг яхши жангчилар, ҳатто кучлилар қаторида бўлмаган жангчиларни ҳам мағлуб эта олмайди.

У спортдан узоқлашди. Фақат оммавий ахборот воситалари ва молия томонлама бу унинг учун муваффақиятли бўлиши мумкин.

Агар тўсатдан қандайдир мўъжиза ва ақл бовар қилмас ҳаракатлари билан у қайтиб, Жастин Гэтжи устидан ғалаба қозонса, камар учун қилиши мумкин. Бу Ислам учун осон пул топиш йўли бўлади", - деди Ислам Махачевнинг менежери Ризван Магомедов.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг