UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

01 сен 09:01
Янгиликлар

Паралимпия

Медалларини 11 тага етказган Ўзбекистон паралимпиячилари умумжамоа ҳисобида нечанчи ўринда?

Париж шаҳри мезбонлигида ўтаётган Ёзги Паралимпия ўйинларининг навбатдаги кунги баҳслари ҳам ортда қолди.

Хабар берганимиздек, кечаги кун ҳам ўзбекистонлик паралимпиячилар учун омадли келди. Бугунги кун олдидан Ўзбекистон спорт делегацияси 5 та олтин, 3 та кумуш, 3 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида 7-ўринни эгаллаб турибди. Бу билан биз Франциядан ўзиб кетдик. Кеча Франция 7-ўринни банд этганди. Паралимпия мезбонлари ҳисобида 3 та олтин, 6 та кумуш, 8 та бронза медали бор. 

Хитой Республикаси 20 та олтин, 15 та кумуш, 7 та бронза, жами 42 та медаль билан рўйхатда пешқадамлик қиляпти. Чин юрти вакиллари кечаги баҳсларда 8 та олтин медаль қўлга киритишди. Ўн битта олтин, 8 та кумуш, 6 та бронза медалига эга Буюк Британия иккинчи ўринни эгаллаб турган бўлса, Бразилия делегацияси 8 та олтин, 3 та кумуш, 12 та бронза медали билан кучли учликка якун ясаган.      

Биздан аввалги ўринлардан Нидерландия, АҚШ ва Австралия жой олган. Яшил қитъа спортчилари биздан битта бронза кўп олишган. Жами 36 давлат делегациялари ҳисобида камида 1 тадан олтин медаль бор. Камида 1 та бронза медалини қўлга киритган давлатлар сони 58 тага етди.   

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг