UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

30 окт 10:50
Янгиликлар

Теннис

Медведев Венада чемпионлик унвонини ҳимоя қила олмади

Австрия пойтахти Вена шаҳрида теннис бўйича ўтказилган ATP турнири Янник Синнернинг ғалабаси билан якунланди.

Дунёнинг учинчи ракеткаси Даниил Медведев ҳал қилувчи финал учрашувида рейтингнинг тўртинчи поғонасида бораётган италиянлик Янник Синнерга 6/7(4), 6/4, 3/6 ҳисобида ютқазиб қўйди. Айнан россиялик теннисчи мусобақанинг амалдаги ғолиби эди. Ўзаро учрашувларда эса ҳамон Медведев катта устунлик билан олдинда бормоқда - 6:2. 

Уч соату тўрт дақиқа давом этган финал баҳсида Медведевга 13 та эйс (Янникда 5 та) зарбаси ҳам ёрдам бермади. Даниил 8 та (Синнерда 0) қўшхатога йўл қўйди. Брейклар эса бир хилда - 4 тани ташкил этди. Учинчи сетнинг тўртинчи гейми 20 дақиқа давом этган. 

Бу италиялик теннисчининг жорий мавсумдаги тўртинчи соврини бўлди. Янник 500 рейтинг очкоси билан бирга 450,650 евро мукофот пулини ҳам қўлга киритди. Медведев эса 300 очко ва 242,480 евро ишлаб олди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг