UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

19 июл 18:50
Янгиликлар

Бокс/ММА

Мэнни Пакьяо - Марио Барриос жанги учун машҳур боксчиларнинг тахминлари

Бизнинг вақт билан эртага тонг саҳарда саккизта вазнда собиқ жаҳон чемпиони Мэнни Пакьяо 4 йиллик танаффусдан сўнг рингга кўтарилади.

Филиппинлик 46 ёшли афсона Лас-Вегас шаҳрида ташкил этиладиган проф бокс оқшомининг асосий жангида яримўрта вазн тоифасида амалдаги WВC чемпиони, ўзидан 16 ёшга кичкина бўлган америкалик Марио Барриосга қарши камар учун жанг ўтказади. 

Пакьяо сўнгги жангини 2021 йилнинг август ойида кубалик Йорденис Угасга қарши ўтказган ва ҳакамларнинг якдил қарори билан мағлубиятга учраган эди.

Мэнни вақт машинасини ортга қайтариб, Барриосни мағлуб эта оладими? Букмекерлар Марио ушбу жангда яққол фаворит деб ҳисобламоқда. Машҳур чарм қўлқоп усталари қандай фикрда? Уларнинг бир неча нафари айтган тахминларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.


Шон Портер, яримўрта вазнда собиқ жаҳон чемпиони, Пакьяонинг собиқ спарринг шериги

"Менни ҳали ҳам аввалгидек ҳаракат қилаётганини кўриш ҳайратланарли эди. Ҳа, унинг машғулот лагерида йиллар давомида нима қилган бўлса, шуни амалга ошираётганини кўриш. Ўйлайманки, Пакьяо 12 раундлик жангга тайёр. Менимча, у яхши спорт формасига кириб олди. Ёши катта боксчилар ҳақида нима дейишларини биласизми? Энг охирида кетадиган нарса кучдир. Барриос Пакьяо учун идеал услубга эга. Тажриба бу жангда ўз сўзини айтса керак".


Эрик Моралес, тўрт вазнда собиқ жаҳон чемпиони, Мэннининг собиқ рақиби

"Биз боксчилар бошқа одамлар кўрмайдиган баъзи нарсаларни илғаймиз. Аксинча, одамлар биз кўрмайдиган нарсаларни кўришади. Буни ҳам тан оламан. Мэнни у ерга боришни ва ютишни хоҳлайди. Менда ҳам шундай туйғу бор эди, унинг яна чемпион бўлиш истагини тушунаман. Ўйлайманки, унда бу жангда финал гонгигача дош бера оладиган салоҳият бор. Аммо Барриоснинг ёшлиги унга ғалаба қозониш учун ёрдам беради, деб ҳисоблайман."


Амир Хон, биринчи яримўрта вазнда собиқ жаҳон чемпиони, Олимпиада-2004 кумуш медали совриндори

"Барриосга қарши жанг - Мэнни Пакьяо учун идеал қарама-қаршилик. Мен Барриос билан спарринг машғулот ўўтказдим, у билан машқ қилдим. У жуда яхши жангчи. Аммо Марио Мэнни Пакяо каби боксчи учун ҳеч қандай хавф туғдирмайди. Бу оғир жанг бўлмайди. Барриос филиппинлик учун оддий рақиб".


Бернард Хопкинс, ўрта ва яримоғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони

"Мен Мэннига мухлислик қиламан, чунки биламан: агар кимдир бунга қодир бўлса, бу унинг ўзи. Менимча, Барриос В+ даражасидаги боксчи. Ҳа, Пакьяо аллақачон катта йўл босиб ўтган. Сиёсий ва ақлий жиҳатдан юксакликка эришган. Унда апсет қилиш учун тезлик ва тажриба бор. Бундан ташқари, Мэнни очколар бўйича ғалаба қозониши мумкин. Нокаут бўлмайди".


Хуан Мануэл Маркес, тўрт вазнда собиқ жаҳон чемпиони, Пакьяо билан тўртта жанг ўтказган

"Агар Мэнни ўзини яхши ҳис қилса, тиззаси ва елкаси безовта қилмаса... Агар у жангга мукаммал, яъни жароҳатларсиз ёндашса. У ҳолда, менимча, ундан нусха кўчириш керак эмас. Кўрамиз, Пакьяо рингда нимани ошкор қиларкин. У тажовузкор боксчи бўладими? У ўзининг зарбдор кучига ишонадими? Ёш улғайган сари куч ҳаммадан кейин кетади, дейишади. Мэнни - тарихни қайта ёзмоқчи бўлган жангчи. Шундай қилиб, унга имконият берамиз. Кўрамиз, Барриос унинг зарбаларига қандай жавоб қайтаради".


Жэсси Родригес, иккинчи енгил вазн тоифасида WВC чемпиони

"Марио Мэннини дўппослайди. Пакьяо жуда қари. У шубҳасиз, афсона ва кўп нарсага эришган, лекин мен унда қайтишдан маъно кўрмаяпман. Аммо агар у Марио билан рингга чиқмоқчи бўлса, демак, Барриос ортида ёшлик борлигини кўрсатишига тўғри келади".

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг