UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

19 июл 11:29
Янгиликлар

Бокс/ММА

Мэнни Пакьяо, Марио Барриос, Тим Цзю, Себастьян Фундора ва бошқалар тарозига чиқишди

Эртага тонг саҳарда АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида узоқ кутилган профессионал бокс турнири бўлиб ўтади.

Оқшомнинг асосий жанги филиппинлик 46 ёшли бокс афсонаси Мэнни Пакьяо ҳамда яримўрта вазнда WBC чемпиони Марио Барриос ўртасида ўтказилади. Тўрт йиллик танаффусдан сўнг катта боксга қайтган Пэкмен фаолиятидаги катта вазнлардан бирини қайд этди - 66,59 кг! 30 ёшли Барриос эса 66,32 кг тош босди. 

Саккиз вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони бўлган Пакьяо 2012 йилда яримўрта вазн учун 66,68 кг вазн кўрсатганди. Қолган барча жангларида филиппинликнинг вазни меъёрдан кам бўлган. 

Турнир кардида битта ўзгариш кузатилди. Собиқ жаҳон чемпиони Исаак Крусга қарши рингга чиқиши керак бўлган Анхель Фиеро соғлиғида юзага келган муаммо сабаб жангдан ечилди. Унинг ўрнини энди Омар Сальсидо эгаллайди. Крус тарозида 62,96, Омар эса 63,23 кг тош босганди. 

Лас-Вегасдаги оқшомнинг co-main event жанги биринчи ўрта вазнда амалдаги WBC чемпиони Себастьян Фундора ҳамда австралиялик Тим Цзю ўртасида кечади. Баланд бўйга эга Фундора — 69,22 кг, Цзю эса — 69,49 кг вазн қайд этди.

Барча тарози натижалари:

Себастьян Фундора  — 69,22 кг

Тим Цзю — 69,49 кг.


Исаак Крус — 62,96 кг

Омар Сальсидо — 63,23 кг.


Брэндон Фигероа — 57,15 кг

Жоэт Гонсалес — 56,7 кг.


Гэри Расселл-младший — 59,69 кг

Уго Кастанеда — 61,6 кг.


Давид Пикассо — 56,7 кг

Кёносуке Камеда — 57,15 кг.


Марк Магсайо — 58,51 кг

Хорхе Мата — 58,51 кг.

Ушбу жанг 20 июль тонгида тахминан соат 8:30 дан сўнг бошланади. 

Жангни телеграмдаги Universal Sport канали орқали жонли эфирда томоша қилиш мумкин бўлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг