UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

03 мар 09:37
Янгиликлар

Теннис

Merida Open Akron финал учрашуви "сухой" ҳисобда якунланди

Мексиканинг Мерида шаҳрида ўтказилган теннис бўйича WTA 500 тоифасига кирувчи турнир якунига етди.

Ҳал қилувчи финал учрашувида дунёнинг 10-ракеткаси бўлиб турган Эмма Наварро ҳеч қандай қаршиликсиз ғалаба қозонди. Америкалик теннис маликаси WTA рейтингида 133-поғонада бораётган колумбиялик рақибаси Эмилиана Арангога битта ҳам гейм бермади - 6/0, 6/0.

Теннисчиларнинг ўзаро иккинчи учрашувида ҳам Наварро ғалаба қозонди. Бор йўғи 55 дақиқа давом этган баҳсда иккала теннисчи ҳам эйс зарбасини ижро эта олмади. Брейклар бўйича мутлақ устунлик ғолиб теннисчи томонида бўлди - 6 га 0. 

Шу тариқа, Наварро фаолиятидаги иккинчи WTA турнири чемпионлигини қўлга киритди. У Merida Open Akron мусобақасидаги муваффақиятли иштирокидан 500 рейтинг очкоси ҳамда 164,000 АҚШ доллари миқдорида мукофот пулини қўлга киритди. Аранго эса 325 очко ва 101,000 доллар ишлаб олди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг