UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

06 май 17:46
Янгиликлар

Теннис

Месси ёки Роналду - Маррей кимни танлади?

"Катта Дубулға" таснифидаги турнирларнинг уч карра чемпиони Энди Маррей "ATP Tennis Radio" подкастида бир қанча саволларга жавоб берди.

- Болаларингизнинг сиздан ташқари энг яхши кўрган теннисчиси ким?

- Болаларим бирорта теннисчини танимайди. Афсуски, улар теннисни томоша қилишмайди ва кузатишмайди ҳам. Менда бу саволга жавоб йўқ. Балки, бу менинг акамдир. Менимча, болаларим биладиган ягона теннисчи у бўлса керак.

- Месси ёки Роналду?

- Яхши савол. Жаҳон чемпионатидаги ўйинларидан кейин Мессини танлайман.

- Қайси теннисчи билан кимсасиз оролда бирга қолиб кетишни истардингиз ва нима сабабдан?

- Мени оролдан олиб чиқиб кета оладиганини ўйлашим керак. Шунингдек, кўнгилочарлик вазифасини ҳам бажара олиши лозим. Шу сабабли Гаэль Монфилсни танлайман. У жуда қувноқ йигит ва доимо у билан бирга бўлиш қизиқари бўлади.

- "Beatles"нинг Сизга энг ёқадиган қўшиғи?

- "Let It Be". Менга жуда ёқади.

- Ҳалигача "PlayStation" ўйнайсизми? Қайси ўйинларини ёқтирасиз?

- Анча йиллардан буён ўйнамай қўйганман. Кечирасиз, бошқа ўйнамайман. Болаларим туғилганидан кейин шунчаки бунга вақт бўлмай қолди. Ёнимда болаларим бўлганида бу учун 45 дақиқа ҳам вақтимни ажратишни истамадим. Ҳозирги саёҳатим "PlayStation"сиз ўтмоқда.

- Ҳозирги пайтда Сиз учун севимли мусиқий альбом?

- Бунақаси йўқ. Альбомларни эшитмайман, одатда болалар мусиқасини эшитаман. Қулоғимга ёқиб қолган мусиқани кўп эшитаман - масалан Шакиранинг "барча ишни қила оламан" сўзлари билан бошланувчи мусиқаси. Аниқ гаплари эсимда йўқ, лекин Шакиранинг қўшиқлари менга ёқади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг