UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

27 дек 12:00
Янгиликлар

Бокс/ММА, Велоспорт, Дзюдо, Оғир атлетика, Таэквондо, Футбол, Самбо, Паралимпия

“Миллий спорт мукофоти-2025”нинг барча номинациялар бўйича ғолиблари + ФОТОГАЕЛЕРЕЯ

Кеча пойтахтимизда йил якунлари бўйича бир нечта номинация бўйича “Миллий спорт мукофоти-2025” тантанали тақдирлаш маросими ўтказилди.

Якунига етиб бораётган йил давомида ўзбекистонлик спортчилар жаҳон ва Осиё чемпионатлари, шунингдек, комплекс мусобақаларда иштирок этишди. Шундан келиб чиқиб, 2025 йилда Ўзбекистоннинг энг яхши эркак спортчиси деб топилиши мумкин бўлган номзодлар сони ҳам етарлича эди. Жаҳон чемпионати ва VI Ислом Бирдамлиги ўйинларида муваффақиятли иштирок этган оғир атлетикачимиз Акбар Жўраев "2025 йилнинг энг яхши эркак спортчиси" деб топилди. У ўзи иштирок этган барча мусобақаларда 9 та олтин медаль қўлга киритди. 

Аёллар ўртасида боксчимиз Навбаҳор Ҳамидова "2025 йилниг энг яхши аёл спортчиси" дея эълон қилинди. У шу йил жаҳон чемпионатларида муваффақиятли иштирок этиб, кумуш медаль соҳибасига айланди. 

"Йилнинг энг яхши мураббийи" сифатида шу йил юнон-рум кураши терма жамоамизда тўғридан-тўғри бош мураббий сифатида мураббийлик фаолиятини бошлаган Рустам Ассакалов эътироф этилди. "Йилнинг энг яхши терма жамоаси" номинациясида кутилганидек, бокс бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси ғолиб бўлди. 

"Йилнинг энг яхши спорт федерацияси" номинацияси ғолиблиги Ўзбекистон футбол ассоциациясига насиб этди. Миллий мукофотни Ассоциация раисининг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов қабул қилиб олди.           

"Йилнинг энг яхши ёш спортчиси" номинациясида "Миллий мукофот" 19 ёшида катталар ўртаисда юнон-рум курашида жаҳон чемпиони бўлган Айтжан Халмахановга топширилди. 

“Миллий спорт мукофоти-2025” ғолиблари:

"Йил кашфиёти" (ўсмирлар) — Нажмиддин Қосимҳожиев (таэквондо WT, катталар ўртасида жаҳон чемпиони)

"Йил кашфиёти" (қизлар) — Дилафрўз Болтабоева (дзюдо, ўсмирлар ўртасида жаҳон ва Осиё чемпиони, Ёшлар Осиё ўйинлари ғолибаси)

"Паралимпия йўналишида йил кашфиёти" — Маҳдия Мухторова (пара сузиш)

"Йилнинг энг яхши ёш спортчиси" — Айтжан Халмаханов (юнон-рум кураши, катталар ўртасида жаҳон чемпиони)

"Йилнинг яхши ёш паралимпиячиси" — Ҳусния Олимжонова (пара енгил атлетика)

"Ноолимпия спорт турларида йилнинг энг яхши терма жамоаси" — (Самбо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси) 

"Ноолимпия спорт турларида йилнинг энг яхши спортчиси" — Гулшаной Алимардонова (каратэ WKF бўйича жаҳон чемпиони)

"Олимпизм ва спорт тарғиботи йўлидаги узоқ йиллик хизматлари учун" — Рихситилла Умаров (спорт шарҳловчиси)

"Йилнинг энг яхши фотомухбири" — Абдулла Файзуллаев (Миллий олимпия қўмитаси фотомухбири)

"Йилнинг энг яхши спорт журналисти" — Шафоат Толибжонова ("SPORT" телеканали)

"Йилнинг энг фаол спорт тарғиботчиси" — Абдураҳмон Фозилов (блогер)

"Йилнинг энг эсда қоларли мимиканси" — Неъматуллоҳ Рустамжонов (футбол бўйича ўсмирлар терма жамоаси дарвозабони, қошини қоқиб қўйгани учун)

"Йилнинг яхши спорт шифокори" — Татьяна Таральёва 

"Йилнинг яхши ҳаками" — Дилором Турдиқулова (қиличбозлик)

"Мухлислар меҳрини қозонган мураббий" — Ислом Исмоилов (футбол бўйича ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи)

"Мухлислар меҳрини қозонган спортчи" — Жавоҳир Синдаров (шахмат бўйича Жаҳон кубоги ғолиби)

"Мухлислар меҳрини қозонган параспортчи" — Мадина Мухторова (пара енгил атлетикачи)

"Юксалаётган федерация" — Ўзбекистон стол тенниси федерацияси

"Йилнинг энг яхши спорт тадбири ташкилотчиси" — Ўзбекистон волейбол федерацияси

"Ҳудудларда спорт турини ривожлантиришша қўшган ҳиссаси учун" — Ўзбекистон ўқ отиш федерацияси 

"Йилнинг энг яхши спорт федерацияси" — Ўзбекистон футбол ассоциацияси

"Йилнинг энг яхши терма жамоаси" — Бокс бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси 

 "Йилнинг энг яхши пара терма жамоаси" — (Пара пауэрлифтинг бўйича Ўзбекистон терма жамоаси)

"Йилнинг энг яхши мураббийи" — Рустам Ассакалов (Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи)

"Йилнинг энг яхши пара спорт мураббийи" — Сардор Абдуҳолиқов

"Халқаро спорт ташкилотларида эътироф этилган Ўзбекистон вакили" — Шаҳноза Мирзиёева

"Йилнинг энг яхши аёл паралимпиячиси" — Улжон Амриева 

"Йилнинг энг яхши эркак паралимпиячиси" — Егор Болотов (Пара сузиш)

"Йилнинг энг яхши аёл спортчиси" — Навбаҳор Ҳамидова (Бокс бўйича терма жамоа аъзоси, жаҳон чемпионати кумуш медали совриндори)

"Йилнинг энг яхши эркак спортчиси" — Акбар Жўраев (Оғир атлетика)

"Йилнинг энг яхши тадбири" — Халқаро автомобиль федерацияси (FIA) Бош ассамблеяси ва FIA AWARDS тақдирлаш маросими    

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг