UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

12 апр 07:04
Янгиликлар

Бокс/ММА

Мир Бокса: "Аҳмадалиев зарбалар аниқлиги бўйича Тапалесдан устун бўлган"

Россиянинг "Мир Бокса" компанияси Муроджон Аҳмадалиевнинг мағлубиятига муносабат билдирди.

Иккинчи енгил вазн тоифасида собиқ WBA ва IBF чемпиони Муроджон Аҳмадалиев якшанба тонгида филиппинлик Марлон Тапалесга қарши жанг ўтказиб, ҳакамлар қарори билан мағлуб бўлган эди.

"Мир Бокса" промоутерлик компанияси Муроджоннинг мағлубиятига муносабат билдирар экан, Аҳмадалиев жангда зарбалар аниқлиги бўйича етакчилик қилганини эътироф этди.

"CompuBox статистикасига кўра, Аҳмадалиев 9 апрель куни бўлиб ўтган WBA ва IBF йўналишлари бўйича иккинчи енгил вазн тоифасидаги чемпионлик жангида аниқ зарбалар сони ва ҳужум самарадорлиги бўйича рақиби Тапалесни ортда қолдирган. Аммо ушбу баҳс Марлоннинг 115:113 ҳисобларидаги ғалабаси билан якунланган.

Жангнинг 12-раундига келиб, WBA/IBF чемпионлик камарларини тўртинчи бор ҳимоя қилаётган Аҳмадалиев рақибига 147 та аниқ зарба берган бўлса, Тапалес ўзининг 121 та аниқ зарбаси билан жавоб қайтарган эди.

IBF чемпионлиги учун даъвогар бўлган филиппинлик Муроджонга қараганда кўпроқ ва аниқроқ жеб зарбалари йўллаган - 53 га 37 та, аммо ўзбек боксчисининг зарбаларидаги аниқлик ва куч сезиларли даражада бўлган - 110 га 68!

Аҳмадалиев ҳужум ҳаракатлари самарадорлиги бўйича ҳам рақибини ортда қолдирди. Муроджон учун аниқ зарбаларнинг умумий улуши 24,2%, Тапалес учун эса - 17,2%. Зарбалар кучи бўйича бу кўрсаткич Ахмадалиев учун 41,7%, филиппинлик учун 25,7% ни ташкил этди.

Раундлар бўйича алоҳида кўриб чиқиладиган бўлса, Аҳмадалиев 12 раунддан олтитасида, Тапалес эса бештасида рақибига қараганда аниқроқ зарба берди. Раундларнинг бирида аниқ зарбаларда паритет кузатилган бўлса, шу билан бирга тўрт раундда ҳам рақиблар ўртасидаги аниқ зарбалар сонидаги фарқ 2-3 та зарбани ташкил қилди. 

Шу раундларнинг иккитасида Аҳмадалиев, қолган иккитасида эса Тапалес зарбаларини бироз аниқроқ амалга оширди", - дейилади ташкилот хабарида.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
12 апр 16:48:49
Ozod Achilov
Нима бўлганда ҳам ҳаммаси ортда қолди. Энди хеч нарса ўзгармайди. Муроджон ўз устида кўпроқ ишлаб 4та камарни ҳам ўзиники қила олади. Унда потенциал бор. Бир машхур дзюдочимиз айтган эди: Ўзбек спортчилари халқаро аренада рақибдан яққол устунлик қилмаса ғалабани беришмайди, хатто кичик устунлик ҳам ғалабани таминламайди деган эди. Бу гаплар исботини Муроджонни жанггида кўрдик.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг