UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

10 ноя 12:28
Янгиликлар

Бокс/ММА

Мирафзал Ахтамов АҚШдаги LFA 172 турнирида жанг қилади + ПОСТЕР

Тошкент вақти билан 18 ноябрь тонгида АҚШнинг Аризона штати, Феникс шаҳрида жойлашган "Arizona Financial Theatre" мажмуасида LFA 172 турнири бўлиб ўтади.

Аҳамиятлиси, мусобақада ярим ўрта вазн тоифасида ўзбекистонлик аралаш якка кураш устаси Мирафзал Ахтамов (5-0-1) ҳам жанг қиладиган бўлди. Ҳамюртимиз ўша куни америкалик Кейт Доусонга (4-4-0) қарши октагонга чиқади. Жанг асосий кард доирасида 3 раунд этиб белгиланган.

Қайд этиш жоиз, Ахтамов бу жангда заҳира жангчиси сифатида иштирок этади. Аслида, 17 ноябрь куни Кейт Доусон ҳамюрти Рей Уотерс (3-0-0) билан жанг қилиши керак эди.

Эслатиб ўтамиз, Мирафзал Ахтамов сўнгги жангини 2022 йилнинг 26 март куни UAE Warriors 28 турнирида бразилиялик Бруно Карвальога қарши ўтказиб, муддатидан олдин ғалаба қозонган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг