UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

27 окт 08:04
Янгиликлар

Бокс/ММА

Муддатидан аввал якунланган даъвогарлар жангида Усикнинг рақиби аниқланди

Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида навбатдаги профессионал бокс турнири бўлиб ўтди.

Оқшомнинг муҳим жангларидан бири супероғир вазн тоифасида вақтинчалик WBA йўналиши чемпиони Фабио Уордли ҳамда худди шу мақомдаги WBO камари соҳиби Жозеф Паркер ўртасида ўтказилди. 

Паст суръатда ўтган ва асосан якка зарбалар алмашинувидан иборат бўлган жанг 11-раундда якунланди. Уордли канатлар олдида Паркерга зарбалар ёмғирини ёғдирди ва жавоб реакцияси бўлмагач, рефери жангни тўхтатишга мажбур бўлди. Лекин тан олиш керак, зарбаларнинг аксарияти аниқ чиқмади. 

Ушбу ғалаба Уордлини супероғир вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони Александр Усик учун мажбурий даъвогарга айлантирди. Аммо ҳар икки боксчи ҳам украиналик жаҳон чемпионига муносиб қаршилик кўрсата олмаслиги кечаги жангда билиниб қолди. Яна ким билади дейсиз? Супероғир вазнда битта дайди зарба ҳам масалани ҳал қилиб қўя олади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг