UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

13 ноя 12:33
Янгиликлар

Бокс/ММА

Муҳаммад Мокаев Brave CF лигасидаги гонорарни ошкор қилди

Ўта енгил вазн тоифасида Brave CF’нинг янги чемпиони Муҳаммад Мокаев гонорари UFC етакчиларидан кам эмаслигини айтмоқда.

Унинг таъкидлашича, лигадаги гонорари UFC’нинг амалдаги чемпиони, ҳар бир жанг учун тахминан 500 минг доллар оладиган Александр Пантожаникидан кам эмас.

"Тахминан шунча, ярим миллион доллар. UFC билан шартномамни узайтиришмаганида, Brave CF менга "Сен умуман қайғурма, биз сенга кўпроқ берамиз" дейишганди. Ростини айтсам, мен ҳатто Brave CF билан бирор марта шартномани кўрмаганман - улар менга санани, вазнни айтишади, мен турнирга келаман ва ҳоказо. Шартномамиз шунчаки оғзаки. Ҳеч қачон ҳеч қандай ҳужжатга имзо чекмаганмиз. Аммо менга пул топишдан кўра UFC камари қизиқроқ. Ҳозирча менинг мақсадим - ушбу дивизионда энг яхши эканлигимни исботлаш", - деди Мокаев "Ушатайка" каналига берган интервьюсида.

Аввалроқ, британиялик мағлубият нималигини билмай келаётган аралаш яккакураш устаси Камил Гаджиев билан суҳбатда келаси ҳафта Қатарда бўлиб ўтадиган UFC турнирига ташриф буюриши ва у ерда дунёнинг энг кучли лигаси раҳбарияти билан учрашув ўтказишини маълум қилганди.

Ўтган ҳафта охирида асли келиб чиқиши доғистонлик бўлган Мокаев иккинчи раундда ирландиялик Жерард Бернсни нокаутга учратиб, энг енгил вазн тоифасида вакант бўлган Brave CF чемпионлик камарини қўлга киритганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг