UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

26 сен 11:52
Янгиликлар

Шахмат

Муҳаммадзоҳид Суяров жаҳон чемпиони, яна икки шахматчимиз вице-чемпион!

Перу пойтахти Лима шаҳрида 20 ёшгача бўлганлар ўртасида рапид (тезкор шахмат) ва блиц йўналишлари бўйича Жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Ушбу мусобақада дунёнинг 19 мамлакатидан 89 нафар шахматчи иштирок этмоқда. Улар орасида ўғил болаларда 22, қизларда эса 20 нафар халқаро унвонга эга шахматчилар бор. Ўзбекистондан 6 нафар шахматчи юртимиз шарафини ҳимоя қилмоқда.

Қувонарлиси, 20 ёшгача бўлган ёшлар ўртасида ўтказилган FIDE Рапид ва Блиц жаҳон чемпионатининг рапид йўналишида Муҳаммадзоҳид Суяров 9 имкониятдан 7,5 очко жамғариб, олтин медаль соҳиби бўлди. Яна бир ҳамюртимиз Муҳиддин Мадаминов 7 очко билан кумуш медалга эга чиқди. Беларуслик Денис Лазави қўшимча кўрсаткичларга кўра 7 очко билан бронза медалига сазовор бўлди. 

Қизлар ўртасидаги рапид баҳсларида Ўзбекистоннинг биринчи рақамли шахматчиси Афруза Ҳамдамова 6,5 очко тўплаб, жаҳон чемпионатининг кумуш медали билан тақдирланди. Қозоғистонлик Ксения Балабаева 7 очко билан жаҳон чемпиони бўлди. FIDE байроғи остида ҳаракат қилган россиялик Варвара Полякова қўшимчк кўрсаткичларга кўра 6,5 очко билан бронза медали соҳибаси бўлди. Тўққиз имкониятдан 6 очко тўплаган ҳамюртимиз Умида Омонова 5-ўриндан жой олди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг