UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

10 фев 09:38
Янгиликлар

Шахмат

Муҳиддин Мадаминов "Ал-Беруний" турнири пешқадамлари сафида

Пойтахтимиз "Ал-Беруний" номидаги II Халқаро шахмат турнирига мезбонлик қиляпти.

Умумий мукофот жамғармаси 68 700 АҚШ долларини ташкил қилувчи мусобақа уч гуруҳда ўтказилмоқда. "Мастерс" гуруҳида рейтинги 2600 ва ундан юқори бўлган 6 нафар хорижлик шахматчининг иштирок этаётгани мусобақа нуфузидан дарак бермоқда. 

Кеча ўтказилган 7-турда икки ёш гроссмейтеримиз Абдумалик Абдусалимов ва Муҳиддин Мадаминов ўзаро баҳс олиб боришди. Қора доналарда ҳаракат қилганига қарамай, Муҳиддин ушбу учрашувда муҳим ғалабани қўлга киритиб, очколарини 5 тага етказиб олди. 

Рапид бўйича амалдаги жаҳон чемпиони Володар Мурзин оқ доналарда арманистонлик Ҳайк Мартиросян билан дуранг ўйнади. Ортиқ Ниғматов Владислав Артамьевга, Афруза Ҳамдамова эса Санан Сюгировга имкониятни бой бериб қўйди. Шант Саргсян ва Ма Кюн партиясида дуранг қайд этилди.  

Еттинчи турдан сўнг "Мастерс" гуруҳи турнир жадвалида Шант Саргсян, Ҳайк Мартиросян ва Муҳиддин Мадаминов 5 очкодан жамғариб, пешқаламлик қиляпти. Кучли бешликдан жой олган Володар Мурзин ва Владислав Артамьев ҳисобида 4 очкодан бор. Бугун 8-турда Мадаминов яна бир шахматчимиз Ортиқ Ниғматовга қарши оқ доналарда ўйнайди.  

"Челленжер" гуруҳида ҳам 7-турдан кейин бир йўла уч нафар иштирокчи - Давид Паравян, Арсений Нестеров (иккиси ҳам Россия) ва Данешвар Бардия (Эрон) 4,5 тадан очко жамғариб, қўшҳокимлик қиляпти. Ёш шахматчимиз Ҳумоюн Бегмуратов 4 очко билан 4-ўриндан жой олган. Кеча ўтказилган 7-турда Ҳумоюн қора доналарда яна бир шахматчимиз Саидакбар Сайдалиев билан дуранг ўйнади. Муҳаммадзоҳид Суяров турнирдаги илк ғалабасини Алмас Раҳматуллаевга қарши баҳсда қўлга киритди. Арсений Нестеров - Давид Паравян учрашувида кучлар тенг келди. 

"Фьючерс" гуруҳида туркманистонлик Сапармират Атабаев 7 имкониятдан 5,5 очко жамғариб, якка карвонбоши бўлиб турибди. Россиялик Клементи Сичёв ва ҳиндистонлик Па Иниян 5 очко билан кучли учликка якун ясашган. Ҳамюртларимиз орасида энг яхши натижага ҳозирча Асроржон Омонов эришиб турибди. У 4 очко билан 6-поғонадан жой олган. Омонов 7-турда швециялик гроссмейстер Виталий Сивук билан дуранг қайд этди. Умида Омонова ва Нилуфар Якуббоева оқ доналарда мос равишда Сапармират Атабаев ҳамда Па Иниянга ютқазиб қўйишди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг