UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

12 фев 15:01
Янгиликлар

Шахмат

Муҳиддин Мадаминов "Ал-Беруний" халқаро турнири "Masters" гуруҳи ғолиби + ФОТО

Пойтахтимиз мезбонлигида ўтган мукофот жамғармаси 68 700 АҚШ долларини ташкил қилувчи "Ал-Беруний" номидаги II Халқаро шахмат турнири ўз якунига етди.

Мусобақа уч гуруҳда ўтказилди. "Мастерс" гуруҳида рейтинги 2600 ва ундан юқори бўлган 6 нафар хорижлик шахматчининг иштирок этгани мусобақа нуфузини оширди. Қолган икки гуруҳда ҳам дунёнинг етакчи шахматчилари ғолиблик йўлида баҳс олиб боришди. 

Қувонарлиси, 18 ёшли гроссмейстеримиз Муҳиддин Мадаминов "Мастерс" гуруҳи ғолибига айланди. У сўнгги 9-турда қора доналарда ўйнашига қарамай, россиялик гроссмейстер Санан Сюгиров билан дуранг қайд этди. Бу эса унинг 6,5 очко билан чемпион бўлиши учун кифоя қилди. Муҳиддин бош соврин билан бирга 10 000 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пулини ҳам қўлга киритди. 

Мадаминовга етиб олиши мумкин бўлган арманистонликлар Шант Саргсян ва Хайк Мартиросян ўз партияларида дуранг ўйнашди. Айнан шу икки гроссмейстер 6 очко билан кучли учликка якун ясашди. "Мастерс" гуруҳида қатнашган шахматчиларимиз Абдумалик Абдусалимов, Ортиқ Ниғматов ва Афруза Ҳамдамова сўнгги ўринларни банд этишди. Рапид бўйича амалдаги жаҳон чемпиони Володар Мурзин 5,5 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра 5-ўрин билан кифояланди.

"Челленжер" гуруҳи ғолиблиги 9 имкониятдан 6 очко жамғарган Данешвар Бардияга насиб этди. Эронлик гроссмейстер сўнгги турда Арсений Нестеров билан дуранг ўйнади. Бардиянинг чемпионлигига ёш шахматчимиз Муҳаммадзоҳид Суяров ҳам ёрдам бериб юборди. У 5,5 очкога эга бўлиб турган гуруҳнинг биринчи рақамли иштирокчиси россиялик Давид Паравянни мағлубиятга учратди. Нестеров қўшимча кўрсаткичларга кўра иккинчи, Паравян учинчи ўринни эгаллади. Ёш шахматчимиз Ҳумоюн Бегмуратов 5 очко билан 4-ўриндан жой олди. 

"Фьючерс" гуруҳида туркманистонлик Сапармират Атабаев 9 имкониятдан 7 очко жамғариб, қўшимча кўрсаткичларга кўра ғолибликни қўлга киритди. Ҳиндистонлик Иниян Па ҳам 7 очко жамғарди ва у иккинчи ўринни эгаллади. Совринли учинчи ўрин 6,5 очко жамғарган беларуслик Михаил Никитенкога насиб этди. Ҳамюртларимиз орасида энг яхши натижага Асроржон Омонов эришди. У 4 очко билан 6-поғонадан жой олди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг