UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

29 сен 12:35
Янгиликлар

Шахмат

Муҳиддин Мадаминов жаҳон чемпиони, яна икки шахматчимиз совриндор!

Перу пойтахти Лима шаҳрида 20 ёшгача бўлган шахматчилар ўртасида рапид ва блиц бўйича ўтказилган жаҳон чемпионати якунланди.

27-28 сентябрь кунлари блиц, яъни тезкор шахмат бўйича баҳслар ташкил этилди. Ўғил болалар ўртасидаги мусобақада ҳамюртимиз Муҳиддин Мадаминов 13 имкониятдан 12 очко жамғариб, жаҳон чемпионига айланди. Биринчи рақам остида таснифланган FIDE байроғи остида ўйнаган россиялик Денис Лазавик 11,5 очко билан кумуш медаль соҳибига айланди.

Жаҳон чемпионатининг бронза медали яна бир ҳамюртимиз Муҳаммадзоҳид Суяровга насиб этди. У 10 очко билан кучли учликка якун ясади. Ҳумоюн Бегмуратов эса 9 очко билан 4-ўриндан жой олди. Жаҳон чемпионати совриндори бўлган уччала шахматчи ҳам сўнгги 13-турда қора доналарда ўйнаганликларига қарамай, рақибларини мағлубиятга учратишди.

Эътиборлиси, Муҳаммадзоҳид Суяров рапид баҳсларида 9 имкониятдан 7,5 очко тўплаб, жаҳон чемпиони бўлганди. Муҳиддин Мадаминов 7 очко билан кумуш, шунча очкога эга Денис Лазовик қўшимча кўрсаткичларга кўра бронза медалига эга чиққанди. 

Жаҳон чемпионатининг қизлар ўртасидаги блиц баҳсларида Умида Омонова кумуш медаль билан тақдирланди. Ҳамюртимиз 13 имкониятдан 9,5 очко жамғарди. Нидерландиялик Элин Роберс 12 очко билан жаҳон чемпиони бўлди. Россиялик Александра Тарасенко 9 очко тўплаб, бронза медалига сазовор бўлди.

Терма жамоамиз аъзоларидан Мадинабону Халилова 6, Афруза Ҳамдамова 13-ўрин билан кифояланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг