UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

11 окт 15:45
Янгиликлар

Дзюдо

Муҳриддин Тиловов Абу-Даби "Катта Дубулға" медали учун татамига чиқади

Бугун БАА пойтахти Абу-Даби шаҳрида дзюдо бўйича "Катта Дубулға" туркумига кирувчи турнир бошланди.

Ҳозиргина дунёнинг 4 қитъаси 29 мамлакатидан жами 219 (150 эркак, 69 аёл) нафар дзюдочи иштирок этаётган мазкур мусобақада биринчи кунги саралаш баҳслари якунига етиб, финал дастурида медаллар учун татамига чиқадиган жуфтликлар маълум бўлди. 

Мукофот жамғармаси 154 000 еврони ташкил қилувчи Абу-Даби "Катта Дубулға" турнирида 16 нафар дзюдочимизнинг баҳсларга киришиши ҳақида хабар берган эдик. Улардан 4 нафари бугун ўз иштирокини бошлади ва биргина Муҳриддин Тиловов кечки дастурда бронза медали учун татамига чиқиш ҳуқуқини қўлга киритди.  

-66 кг вазнда курашаётган тажрибали дзюдочимиз Қозоғистон ва франциялик рақибларини енгиб, 1/2 финалга етиб келганди. Афсуски, финал остонасида у IJF байроғи остида қатнашаётган россиялик Мурад Чопановга иппон баҳоси билан ютқазиб қўйди. Энди у бронза медали учун япониялик Такеши Такеокага қарши татамига чиқади.  

-60 кг вазндаги икки дзюдочимиз Самариддин Қўчқоров ва Камолиддин Бахтиёров аввалига 1/4 финалда, кейин эса бронза медали йўлидаги ўтиш беллашувларида рақибларига имкониятни бой бериб, мусобақадаги иштирокларини якунлашди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг