UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

10 дек 13:50
Янгиликлар

Кураш

Муҳсин Ҳисомиддинов Сурхондарёда “Йил ёшлари-2022” сифатида эътироф этилди + ФОТО

Кураш бўйича 4 карра Жаҳон чемпиони, Осиё ўйинлари ғолиби, Осиё чемпиони, кўплаб халқаро турнирлар ғолиби Муҳсин Ҳисомиддиновнинг титулида энди “Йил ёшлари-2022” мукофоти ҳам бор.

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов якунланаётган йил давомида фан, таълим, спорт, маданият ва санъатда ҳамда бошқа йўналишларда кўплаб ютуқларга эришган, ҳар соҳада фаоллик кўрсатаётган мингга яқин ёшлар билан учрашди.

Вилоят раҳбари бир гуруҳ ёшларга пул мукофотлари, совғалар ва маҳаллалар учун спорт анжомлари тўпламларини тантанали топширди. Эътиборли жиҳати мазкур тадбирда таниқли Курашчи Муҳсин Ҳисомиддинов “Йил ёшлари-2022” номинацияси бўйича ғолиб деб топилди.

Шунингдек, кураш бўйича катталар ўртасида 3 карра Жаҳон чемпиони Моҳинур Мўминова, жаҳон чемпионати совриндорлари Юлдуз Муҳаммадиева, Ситора Хусанова, Хожар Шапаатова ва Осиё болалар ўйинлари-2022 ғолиби Дурдона Турсуновалар ҳам вилоят ҳокимлиги томонидан қимматбаҳо совғалар, диплом ва пул мукофотлари билан тақдирланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг