UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

01 окт 09:44
Янгиликлар

Бокс/ММА

Муроджон Аҳмадалиев: "Иноуэ, сени нокаут қиламан!"

Иккинчи энг енгил вазн тоифасида собиқ WBA ва IBF йўналишлари чемпиони Муроджон Аҳмадалиев яна бир бор эҳтимолий рақиби Наоя Иноуэга мурожаат қилди.

Чарм қўлқоп устамиз ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали япониялик жаҳон чемпионини қочиб юрмасликка чақирди. 

"Иноуэ, қочиб юришни бас қил! Мен ўз чемпионлик камарларимни соғиндим. Уларни қайтариб олиш вақти келди. Қачонгача мендан қўрқиб, қочиб юрасан? Менга локация ташла! АҚШми, Япониями ёки бошқа давлат, очиғи менга бунинг фарқи йўқ. Чемпионлик камари учун исталган жойда жанг қилишга тайёрман. Мен сени нокаут эвазига мағлуб этаман", деди Аҳмадалиев.

Маълумот учун, 31 ёшли япониялик Наоя Иноуэ айни пайтда иккинчи энг енгил вазн тоифасида WBA, WBC, WBO ҳамда IBF камарлари соҳиби ҳисобланади. Муроджон Аҳмадалиев эса унинг WBA камари учун мажбурий даъвогар бўлиб турибди. Иноуэ 3 сентябрь куни австралиялик Ти Жей Дохени билан жанг қилиб, муддатидан олдин ғалаба қозонган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг