UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

01 июл 14:36
Янгиликлар

Бокс/ММА

Муроджон Аҳмадалиев Тошкентга қайтиб келди

КАКА Ватанга қайтди.

Муроджон Аҳмадалиев 25 июн куни WBА камарини Рони Риосдан муваффақиятли ҳимоя қилди. Бугун боксчимиз Тошкентга қайтиб келди. КАКА тантанали тарзда кутиб олинди ҳамда ОАВ вакилларининг саволларига жавоб берди:

"Иккинчи раундда қўлимдан жароҳат олдим, ринг ташқарисида мураббийлар, дўстларим ишлашим кераклигини қайта-қайта такрорлашяпти. Лекин ўзимдан ўтаётганини ўзим биламан. Қўлимни оғриғи миямга чиқиб кетяпти. Оғриқ билан мураббийни кўрсатувини қабул қилиш жуда қийин. Зарба беришга берасиз, лекин кейинги раундларга қўлингиз бардош бермайди. Охирги раундда таваккал қилдим, чуни ортга йўл йўқ эди. Жароҳатга қарамай олдинга ҳаракат қилдим ва ғалаба қозондим.

Битта жангга 3-4 ойлаб тайёргалик кўрамиз, диета қиламиз. Битта жароҳат учун шунча тайёргарликни нега йўққа чиқаришим керак? Нима бўлишидан қатъи назар, меҳнатга яраша ўзингизни кўрсатишингиз керак. 

Рингни ичида бўлаётганларни боксчини ўзи яхши ҳис қилади. Мен мураббийларни кўрсатмасини бажаришга ҳаракат қилмоқчиман, бироқ таваккал қилсам кейинги раундларда қандай ишлайман деган қўрқув ҳам бўлди. Лекин нима бўлса бўлди, қўлим синиб кетса ҳам охиригача тушаман дедим. 

Бу жангни фаолиятимдаги энг қийини дейишим мумкин.

Бурчагимдагилар раундлар оралиғида бирданига 3 хил тилда кўрсатма беришди...

У вақтда айтмоқчи эдим, тўхтанглар, битта-битта гапиринглар, деб. Ичимдан нима ўтаётганини биляпман, навбат билан гапиринглар, ҳаммаси яхши кетяпти, демоқчи эдим... Ҳамма гапиряпти, қўлимни оғриғи миямга етиб келяпти. Бундай ҳолатда атрофдаги гапларни қабул қилиш ҳам қийин. Чунки спортчини ўзи билади, нима кўпроқ тўғри эканлигини. 

Фултоннинг чорловига қандай муносабатдаман?

-Промоутер, менежерларимиз бу масалада музокоралар олиб боришади. Катта эҳтимол билан кейинги жангим Фултонга қарши бўлади"

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг