UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

26 сен 16:25
Янгиликлар

Бокс/ММА

"Муроджонда янада яхшироқ жанг қилиш имконияти бор эди" - Тўлқин Қиличев Аҳмадалиев - Иноуэ жанги ҳақида

Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси мураббийи Тўлқин Қиличев Муроджон Аҳмадалиевнинг Наоя Иноуэга қарши кечган жанги ҳақида фикр билдирди.

Эслатиб ўтамиз, 14 сентябрь куни Нагояда ўтказилган жангда Аҳмадалиев 12 раундлик жангда очколар эвазига Иноуэга имкониятни бой берганди.


"Бу ерда кўп омиллар бор. Баъзи жиҳатларни фақат спортчилар ва мураббийларнинг ўзлари тушунишади. Муроджонда бундан яхшироқ жанг қилиш имконияти бор эди. Бор салоҳиятини намойиш эта олмади. 

Шунингдек, рақибнинг тезлигини ҳам алоҳида эътироф этмасак бўлмайди. Бундан ташқари, жангга бўлган рухий тайёргарлик, жанггача бўлган муносабат, муҳит шунга олиб келди. Буни барибир хеч кимга тушунтириб, исботлаб бера олмаймиз.

Бизнинг жангга бўлган умумий муносабатимиз бироз нотўғри бўлиб қолди. Буни бўйнимизга оламиз. Жанг муддатини, вақтни тўғри тақсимламаслик бизга ҳалал берди. 

Вақт ўтган сари, барибир Муроджон қандай боксчи эканлигини исботлайди. 

- Жанг вақтида сиз терма жамоамиз билан Ливерпулдаги Жаҳон чемпионатида эдингиз. Агар ЖЧ вақти бўлмаганида, сиз ҳам Японияга бориб, шогирдингиз ёнида бўлардингиз деб ўйлаймиз...

- Албатта. Ўзбекистон терма жамоаси - катта жамоа. Муроджон эса бир ўзи тушадиган профессионал жанг. Бунга қанчалик ҳаракат қилмай - мен Аҳмадалиевнинг жангига бора олмасдим. Бош мураббий сифатида Ўзбекистон терма жамоасини ташлаб кета олмасдим. 

Унинг ёнида бўла олмаганимдан албатта қийналдим, афсусландим. Шундай бўлиши керак экан. 

Муроджоннинг кучига менда умуман шубҳа йўқ. Вақти келади ва ўшанда бу гапларим тўғри эканлиги исботланади", - деди Қиличев olamsport.com сайти журналисти Азиз Тўхтамуродов билан суҳбатда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг