UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

25 ноя 11:22
Янгиликлар

Дзюдо

Музаффарбек Тўрабоев янги вазн тоифасида татамига чиқади

7-8 декабрь кунлари Япония пойтахтида дзюдо бўйича йилнинг энг сўнгги мусобақаси – Токио “Катта Дубулға” турнири бўлиб ўтади.

Халқаро дзюдо федерацияси (IJF)нинг расмий сайтида ҳамюртимиз, Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари совриндори Музаффарбек Тўрабоев +100 кг вазн тоифасида рўйхатдан ўтказилган. Хўш, Музаффарбек энди бошқа вазн тоифасида курашадими? МОҚ матбуот хизмати спортчи билан боғланиб, бу саволга ойдинлик киритди.

 IJF сайтида сиз Токио “Катта Дубулға” турнири иштирокчилари рўйхатида турибсиз. Фақат янги вазн тоифасида. Ҳақиқатдан ҳам +100 кг тоифасига ўтдингизми?

Ҳа, ушбу мусобақада янги вазнда иштирок этаман. 5 декабрь куни Токиога учиб кетишни режалаштирганмиз. Дастурга кўра, 8 декабрь куни татамига чиқаман. Кўрсатилганидек, Токиода +100 кг вазн тоифасида курашаман.

— Баъзи мутахассислар Сизни янги циклда +100 кг да курашади деяпти. Шу тўғрими?

Йўқ, янги циклда ўзимни вазним (-100 кг)да қоламан. Ҳозир вазн ташламаётганим учун +100 кгда ўз имкониятимни синаб кўрмоқчиман.

— Сизнинг севимли усулингизни келиб чиқиши қандай? Ўзингиз ёқтириб қўллашни бошлаганмисиз ёки кимдир сизга шу мос тушади деб қўйиб берганми?

Бу усулни воҳамизнинг таниқли полвонларидан бўлган отам ўргатган. Мураббийим Улуғбек ака Азизов билан уни ривожлантирдик. Терма жамоа таркибига кирганимдан сўнг Нурали ака Қобулов ва Илиас Илиадислар билан усулни янада ишлаб, мана шундай кўринишга келтирдик. Уни мукаммаллаштиришда барча мураббийларнинг меҳнати бор. Куч – бирликда, дейилганидек, бунга ҳам кўпчиликнинг бирлашиши сабаб бўлган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг