UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

17 июл 11:28
Янгиликлар

Теннис

Надаль 19 ёшида ўйнаган ва чемпион бўлган турнирида орадан 19 йил ўтиб кортга чиқди

"Катта Дубулға" турнирларининг 22 карра чемпиони Рафаэль Надаль деярли икки ойлик танаффусдан сўнг қайтди.

Испаниялик теннис афсонаси Швециянинг Бостад шаҳрида ўтказилаётган ATP турнирида муваффақиятли старт олди. ATP рейтингида 261-ўринни эгаллаб турган Надаль илк даврада мезбонлар вакили, дунёнинг 461-ракеткаси Лео Боргни мағлубиятга учратди - 6/3, 6/4.

Бу теннисчиларнинг ўзаро ўтказган илк учрашуви эди. Саксон беш дақиқа давом этган баҳсда Надаль 5, Борг 2 та эйс зарбасини амалга оширган. Брейклар бўйича устунлик 2 га 0 кўринишида Рафа фойдасига ҳал бўлди. 

Қизиғи, Надаль Бостаддаги турнирда сўнгги бор 2005 йилда, 19 ёшида иштирок этган ва ўшанда у бош совринни қўлга киритганди. Энди Рафаэль Nordea Open турнирининг иккинчи босқичида британиялик Кэмерон Норрига қарши кортга чиқади.

Маълумот учун, грунт қироли ҳисобланган Рафаэль Надаль сўнгги бор 27 май куни "Ролан Гаррос" турнирининг илк даврасида дунёнинг тўртинчи ракеткаси, германиялик Александр Зверевга имкониятни бой бериб қўйганди - 3/6, 6/7(5), 3/6.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг