UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

19 май 09:08
Янгиликлар

Теннис

Надаль кейинги йил фаолиятини якунламоқчи

Теглар :  Рафаэль Надаль
"Катта Дубулға" турнирларининг 22 карра чемпиони Рафаэль Надаль 2024 йилда фаолиятини якунлайди.

“"Ролан Гаррос"да ўйнай олмайман. Ўзингизга маълумки, мен сўнгги бир неча ой давомида ҳар куни жуда қаттиқ ишладим, лекин Австралияда пайдо бўлган муаммога ечим топа олмадим. Бугун мен "Ролан Гаррос"да ўзимга керакли теннис стандартини кўрсатишга тайёр эмасман.

Иккинчидан, охирги бир неча йил натижалар бўйича жуда яхши бўлди – бир нечта "Катта Дубулға" турнирларида, бир қанча муҳим турнирларда ғолиб чиқишга муваффақ бўлдим. Лекин ишим менга ёқмади.

Пандемиядан кейин танам кундалик ишларга бардош бера олмади, шунинг учун машғулот ва турнирлардан завқлана олмадим. Жисмоний муаммолар туфайли тез-тез танаффус қилишимга тўғри келди, оғриқ билан машқ қилдим. Шунинг учун ҳам мен танаффус қилишим керак.

Кортга қачон қайтишим мумкинлигини билмайман. Балки бир ярим ой, балки икки, балки тўрт ойлик танаффус қиларман. Мен ҳис-туйғуларимга эргашаман, танамга фойда ва менга бахт келтирадиган нарсаларни амалга оширишга ҳаракат қиламан.

Мақсадим ва хоҳишим кейинги мавсумдан завқ олиш учун ҳозир тўхташ, эҳтимол бу менинг профессионал фаолиятимдаги охиргиси бўлиши мумкин. Бу амалга ошишига 100 фоиз кафолат бера олмайман. Аммо ният шу.

Мен ва фаолиятим учун муҳим бўлган барча турнирлар билан хайрлашмоқчиман. Мен курашишни ва шу дақиқадан завқланишни хоҳлайман. Ҳозир бу имконсиз. Аммо ишонаманки, агар ҳозир танаффус қилсам, келаси йили менда шундай имконият бўлади", - деди Надаль матбуот анжуманида.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг