UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

19 авг 13:16
Янгиликлар

Футбол

Наманган вилояти ҳокими ўринбосари 7,5 йилга озодликдан маҳрум қилинди

Наманган вилояти ҳокимининг қурилиш бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган Саидаҳмад Султонов фирибгарлик ва жуда кўп миқдордаги бюджет маблағларини талон-торож қилганликда айбли деб топилди.

“Замҳоким”нинг қилмишлари орасида тадбиркорлардан “Навбаҳор” футбол клубига ҳомийлик учун пул олиб, шахсий манфаатларига ишлатиб юбориш ҳолатлари ҳам учрайди.

Наманган вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимларида ишлаган Саидаҳмад Султоновга нисбатан суд ҳукми ўқилди. Kun.uz суд ҳужжати билан танишди.

Ҳукмда келтирилишича, Саидаҳмад Султонов тендер савдолари ўтказилмаган ва лойиҳа-смета ҳужжатлари расмийлаштирилмаган ҳолда вилоят ҳудудидаги бир нечта ички йўлларни қуриш ишларини оғзаки кўрсатмалар билан “Наманган қурилиш дизайн савдо” МЧЖга топширган. Бу орқали МЧЖ раҳбари ва бошқалар билан олдиндан тил бириктириб, бюджет маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилинишига сабабчи бўлган.

Жумладан, жиноий шериклар томонидан 4 та ҳолатда бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш орқали қарийб 15,5 млрд сўм миқдордаги бюджет маблағлари ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилинган. Саидаҳмад Султонов мазкур тўртта ҳолатда йўл қурилиш объектларини ҳеч қандай тегишли ҳужжатларсиз “Наманган қурилиш дизайн савдо” МЧЖга топшириб, ўз вақтида молиялаштирилишига ёрдам берган. У ушбу “хизмати” учун МЧЖ раҳбаридан 2021 йил декабр ойида 10 минг доллар, 2022 йил ноябр ойида 20 минг доллар, 2023 йил март ойида 20 минг доллар пулни улуш сифатида олган.

Бундан ташқари, Саидаҳмад Султонов ўзига Наманган вилояти ҳокимлиги балансидаги Captiva машинаси бириктирилган бўлса-да, 2020 йил июл ойидан 2023 йил декабр ойига қадар Наманган вилоят қурилиш ва уй-жой коммунал бошқармаси балансидаги Hyundai Tucson машинасидан хизмат ва шахсий мақсадларда фойдаланиб келган. Бу даврда у 13 359 литр бензин сарфлаб, давлат ва жамият манфаатларига 128 млн сўмдан ортиқ зарар етказган.

Саидаҳмад Султоновнинг қилмишлари орасида тадбиркорлардан “Навбаҳор” футбол клубига ҳомийлик учун пул олиб, ўз шахсий манфаатларига ишлатиб юбориш ҳолатлари ҳам учрайди. Жумладан, у 2023 йил август ойида гўёки «Навбаҳор» футбол клубига ҳомийлик қилиш мақсадида «Сув таъминоти ва оқова сув объектлари қурилиши бўйича инжиниринг компанияси» УК Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғига «Строй мелио монтаж» ва «Насос таъмир» МЧЖ раҳбарларининг ҳар биридан 15 минг доллардан жами 30 минг доллар олиб бериш юзасидан топшириқ берган. Сўнгра ушбу пулларни олиб, футбол клубига бермасдан, шахсий ишларига сарфлаб юборган.

Шунингдек, Саидаҳмад Султонов 2018 йил 26 ноябр кунидан 2020 йил 20 октябр кунига қадар Наманган вилоят қурилиш бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб, жуда кўп миқдордаги бюджет маблағларини растрата қилиш йўли билан талон-торож қилгани ҳам аниқланган.

Саидаҳмад Султонов суд ҳукми билан Жиноят кодекси 167-моддаси 3-қисмининг “а” банди (жуда кўп миқдорда ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 168-моддаси 4-қисмининг “а” банди (жуда кўп миқдорда фирибгарлик), 205-моддаси 2-қисмининг “а” бандида (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилган. Унга 3 йил муддатга давлат иштирокидаги ташкилотларда, шу жумладан ҳокимлик тизимида мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 7 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Маълумот учун, Саидаҳмад Султонов 2020 йилнинг октябр ойида Наманган вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланганди. Унга нисбатан 2023 йилнинг 15 декабр куни қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг