UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

21 апр 16:35
Янгиликлар

Гандбол

Наманганда гандбол бўйича Ўзбекистон чемпионати ўтказилди + ФОТО

13-20 апрель кунлари Наманган шаҳрида U-18 қизлар ва ўғил болалар жамоалари ўртасида гандбол бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди.

Деярли бир ҳафта мобайнида қизлар биринчилигида 11, ўғил болалар мусобақасида эса 10 та жамоа чемпионлик учун беллашди. 

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон гандбол федерациясининг 2023 йилги мусобақалар ўтказиш тақвим режасидан ўрин олган ушбу чемпионат сарҳисобига кўра, қизлар орасида андижонлик гандболчилар чемпионлик нашидасини суришди. Шоҳсупанинг иккинчи поғонасини Қорақалпоғистон Республикаси вакилалари эгаллашган бўлса,  фахрли учинчи ўринни Наманган вилояти жамоаси банд этди. 

Ўғил болалар ўртасида Сурхондарё вилояти жамоаси зафар қучди. Андижон вилояти жамоаси иккинчи, Наманган вилояти жамоаси учинчи ўрин соҳибига айланди.

Чемпионатнинг тақдирлаш маросимида қатнашган Ўзбекистон гандбол федерацияси бош котиби Исмоилжон Матхолиқов ва бошқа расмийлар ғолиб ва совриндор жамоалар спортчиларини эришган ютуқлари билан қутлаб, уларни қимматбаҳо совғалар, тегишли даражадаги медаль ва диплом билан тақдирлашди.

Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг