UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

27 апр 13:39
Янгиликлар

Футбол

"Навбаҳор" Канчельскисдан қарзини узди

ОФК назорати остида ўтадиган лицензиялаш жараёни якунига яқинлашди.

Унинг энг муҳим мезонларидан бири — клубнинг амалдаги ёки собиқ футболчи ҳамда мураббийларидан қарздорлиги бўлмаслигидир.

ФИФА Футболчилар мақоми ва ўтиши қўмитаси 2021 йилнинг 25 август куни "Навбаҳор" футбол клуби ва унинг собиқ бош мураббийи Андрей Канчельскис ўртасидаги низоли вазият юзасидан қарор чиқарган ва россиялик мутахассис даъвосини қисман қондириб, "Навбаҳор" футбол клуби собиқ бош мураббийига тўлов амалга ошириши лозимлигини белгиланган эди. 

Шунингдек, яна бир собиқ мураббий Алексей Беленков бўйича ҳам низоли вазият мавжуд эди. Кейинроқ футбол клуби ва икки мутахассис ўртасида тинчлик битими имзоланиб, қарздорлик келишилган муддатлар оралиғида бўлиб тўланишига келишилди.

Куни кеча "Навбаҳор" Канчельскис билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилди. Аввалроқ Беленковдан қолиб келаётган қарздорлик бартараф этиб бўлинганди. Шу тариқа, Андрей Канчельскис тўловнинг якуний қисмини қабул қилиб олганини ёзма равишда тасдиқлади. "Навбаҳор" эса россиялик собиқ мураббийлари олдидаги молиявий мажбуриятларини тўлиқ бажарди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг