UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

16 янв 09:05
Янгиликлар

Бокс/ММА

Нейт Диас Ислам Махачев ва Хабибга мурожаат қилди

Енгил вазнда UFC чемпионлик камари учун собиқ даъвогар Нейт Диас яна бир бор доғистонликлар томон тош отиб қўйди.

Америкалик "ишкалчи" яқинда Ислам Махачев билан бўлган можароси ҳамда Лас-Вегасдан Сан-Францискога учмоқчи бўлиб турган Хабиб Нурмагомедовни самолётдан тушириб юборишганига муносабатини билдирди. Диас Лас-Вегас лифтида Ислам Махачев ва унинг жамоаси билан учрашиб қолгани ва унда биринчи бўлиб ҳаракатни бошлаганини қатъи рад этмоқда.  

"Мен ҳатто уларнинг орасида Ислам ёки унинг яқинлари борлигини билмагандим. Крон Грейсининг бурчагида бўлиш учун кетаётгандик, мен томонга бутилка улоқтириб, ўзлари муаммо келтириб чиқаришди. Мен лифтда бу йигитни кўрмагандим. Ҳа, ҳеч қачон учратмаганман. Динни қаттиқ ушлаган йигитларга алдаш ярашмаса керак", - дея Ислам Махачев жамоадошлари билан бўлиб ўтган ҳолатни эслади Диас. 

Шунингдек, Нейт Диас Хабиб Нурмагомедовни самоётдан тушириб юборишаётган ҳолат акс этган видеони ҳам ижтимоий тармоқдаги саҳифасига жойлаб, вазиятга муносабатини билдирди. 

"Бу воқеа чемпион билан бўлиб ўтдими? Сен бу вазиятда "ҳа" деб айтишинг керак эди, чемпион. Мен эса ҳозир самолётга чиқишим керак. Ҳа-ҳа-ҳа", - дея кулиб қўйган Диас. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг