UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

16 дек 17:31
Янгиликлар

Бокс/ММА

Нодиржон Мирзаҳмедов жаҳон чемпионатида иштирок этиш имкониятлари, Ўзбекистон чемпионатидаги ғалабасини кимга бағишлагани ҳақида гапирди

Бир ҳафта давомида "Юнусобод" спорт мажмуаси мезбонлигида ўтган бокс бўйича Ўзбекистон чемпионати кучлиларни саралаб берди.

- 48 кг вазн тоифасида Нодиржон Мирзааҳмедов финалда Шодиёр Мелиқўзиевни мағлуб этиб, ушбу вазнда тенгсиз эканлигини яна бир бор исботлади. Финал жангидан сўнг Мирзаҳмедов сайтимз учун интервью бериб, ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

- Авваломбор, ассалому алайкум. Чемпионатда жангдан-жангга кучли бўлиб бордим деб ўйлайман. Ўзимга кўпроқ финалда ўтказган жангим ёқди. Чунки устозларимиз бизга жангдан-жангга кучайиб борган боксчи яхши боксчи деб ўргатишган. 

- Жангдан сўнг ҳисобни эълон қилишда тўхталиш бўлиб қолди...

- Ҳа, жангдан кейин бироз тўхталиш бўлди. Менимча, бунга сабаб техник носозлик, очколар компьютерда эмас, қоғозда ҳисоблангани бўлди деб ўйлайман. Шунинг учун, ҳисобни эълон қилишда бироз тўхталиш бўлиб қолди.

- Сизни Осиё чемпионатида иштирок этишингизни кўпчилик кутганди. Лекин қитъа биринчилигида қатнашмадингиз. Жаҳон чемпионатида сизни кўрамизми?

- Ўзбекистон чемпионатидаги ғалаба жаҳон чемпионати сари биринчи қадам бўлди деб ўйлайман. Осиё чемпионатида федерациямиз раҳбари ёшларни ҳам кўришиз керак, сенга ўринбосар зарур деб ёшларга имконият беришди. Ўзбекистон чемпионатида биринчи рақамли эканлигимни исботладим. Худо хоҳласа, жаҳон чемпионатида қатнашаман деган умиддаман. Бундан буёғига устозим билан машғулотларни янада кучли олиб борамиз. Ин Ша Аллаҳ жаҳон чемпионатида яхши натижа қайд этаман.

- Кўряпмиз, бироз жароҳат ҳам бор. Бу жароҳатлар қайси жангдан?

- Жароҳатлар жангдан-жангга кўпайиб бораверди. Биринчи жангимда ҳам, иккинчисида ҳам бўлди. Биласиз, бу - бокс. Ҳар хил зарбалар тегади, сиз урсангиз, сизни ҳам уришади. Жанглар натижасида мана шу жароҳатлар келиб чиқди. 

Шунингдек, боксчининг мураббийи Ринат Юсупов ҳам ўз фикрларини билдириб ўтди:

"Бугун шогирдим мени жуда ҳам хурсанд қилди. Яхши жанг бўлди. Уч карра Ўзбекистон чемпиони деган номга сазовор бўлди. Бундан ташқари, Нодирбек икки карра Осиё чемпиони бўлган. Учинчисида эса олишмади. Сербиядаги жаҳон чемпионатида 5-ўринни қўлга киритганди. Нодирбекка омад тилайман. Меҳнат қилса ҳаммаси бўлади. Кейинги йил Тошкетда бўладиган жаҳон чемпионатида чемпион бўлишга ҳаракат қиламиз", - деди Ринат Юсупов. 

"Яна битта нарсани айтиб ўтишим керак",- дея Нодиржон муррабийининг фаолиятида қувончли кун бўлганини таъкидлади. 

"8 декабрь куни устозим Ринат акани битта залда ўзбек бокси учун мураббий бўлиб ишлаётганларига 50 йил бўлди. Мен Ўзбекистон чемпиоатида ғалаба қозониб, ушбу ютуғимни мураббийимнинг юбилейларига бағишлайман деб ният қилгандим. Шукрки, Аллоҳни қудрати билан чемпиони бўлдим. Ғалабамни устозимга бағишлайман", - дея сўзларини якунлади Мирзаҳмедов. 


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг