UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

14 ноя 15:21
Янгиликлар

Бокс/ММА

"Нокаут"! Холлоуэй Махачев – Делла Маддалена жангига тахмин билдирди

Ярим енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Макс Холлоуэй амалдаги чемпион Жек Делла Маддалена ҳамда россиялик Ислам Махачев ўртасида бўлиб ўтадиган жанг учун башорат берди.

Ярим ўрта вазн (77 кг гача) чемпионлик жанги 16 ноябрь куни тонгда Нью-Йорк (АҚШ) шаҳри мезбонлики қиладиган UFC 322 турнири доирасида бўлиб ўтади.

"Мен ўзимни ақлдан озган деб атайман, аммо бу жангда Жекни устун қўяман. Дастлабки икки раунд жуда рақобатли бўлади ва жанг қандай ривожланишини кўрамиз. Делла Маддаленанинг курашдан ҳимояланиши ва унга қандай қарши усул қўллай олиши жангда муҳим роль ўйнайди. Унинг гавда тузилиши, яъни габарити Ислам учун жуда катта бўлиб қолиши мумкин.

Ҳа, тушунаман, Ислам машғулотларда ярим ўрта вазн тоифаси жангчилари билан бирга спарринг ўтказди. Тан оламан, унинг чидамлилиги ҳайратланарли. Аммо мен шундай бўлишини кутяпман – Жек уни чарчатади, кейин эса учинчи раундда техник нокаут эвазига ғалаба қозонади. Маддалена аниқ ва доимий зарбалар бериб боради, улар эса аста-секин таъсир кўрсатади", - деди Холлоуэй.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг