UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

22 май 16:29
Янгиликлар

Теннис

Новак Жокович 36 ёшда!

Теглар :  Новак Жокович
Бугун сербиялик теннисчи Новак Жокович ўзининг 36 ёшини нишонламоқда.

Новак Жокович 1987 йилнинг 22 майида Белградда (Сербия) туғилган. Тўрт ёшидан теннис билан шуғуллана бошлаган. У профессионал фаолиятини 2003 йилда бошлаган. Ўзининг чиқишлари давомида у 93 та АТР турнирида ғолиб чиққан, шу билан бирга 167 296 242 АҚШ доллари миқдорида мукофот пули ишлаб топган. 

Новак ҳозиргача 22 та “Катта Дубулға“ турнирида зафар қучган: Australian Open (2008, 2011, 2013, 2015, 2016, 2019, 2020, 2021 ва 2023), Уимблдон (2011, 2014, 2015, 2018, 2019, 2021, 2022), US Open (2011, 2015 ва 2018) ва "Ролан Гаррос" (2016, 2021). Новак яна 11 марта "Катта Дубулға" турнирлари финалида ўйнаган. Шунингдек, сербиялик спортчи АТР Якуний турнирида олти бор ғалабага эришган.

2011 йилнинг июль ойида Жокович ўз фаолиятида илк бор сайёрамизнинг биринчи ракеткасига айланганди.

Жокович мунтазам равишда турли халқаро турнирларда Сербия байроғини ҳимоя қилиб келади. 2010 йилда терма жамоа таркибида у "Дэвис Кубоги"ни қўлга киритди. Шунингдек, 2020 йилда  ATP Cup'да зафар қучди. 2008 йилги Пекин Олимпиадаси яккалик баҳсларида бронза медалига сазовор бўлди.

2014 йилда Новак Елена Ристичга уйланди. Ўша йилнинг октябрь ойида таниқли спортчининг оиласида биринчи фарзанд дунёга келди. Жокович фарзандига Стефан дея исм қўйди. 2017 йилда уларнинг иккинчи фарзанди туғилди. Унга Тара исмини қўйишди. 

Айни пайтда Жокович жаҳоннинг учинчи ракеткаси бўлиб турибди. У рейтингни 387 ҳафта давомида бошқарган ва бу кўрсаткич бўйича швейцариялик Рожер Федерер (310 ҳафта) ҳамда Стеффи Графнинг (377 ҳафта) умумий рекордини ортда қолдирди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг