UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

11 сен 07:23
Янгиликлар

Теннис

Новак Жокович тўрт карра US Open чемпиони + ФОТОГАЛЕРЕЯ

Теннис бўйича мавсумнинг тўртинчи "Катта Дубулға" турнири - US Open якунига етди.

Мусобақа бош соврини учун жаҳоннинг иккинчи ракеткаси Новак Жокович ҳамда АТР рейтингида 3-ўринни эгаллаб турган россиялик Даниил Медведев ўзаро кураш олиб боришди. 

Уч соату 17 дақиқа давом этган финал учрашувида Жокович рақибини уч сетда 6/3, 7/6, 6/3 ҳисобларида мағлуб этиб, тўртинчи бор АҚШ Очиқ чемпионати бош совринини қўлга киритди. Бу Новак учун мавсумдаги учинчи, фаолиятидаги йигирма тўртинчи "Катта Дубулға" турнири чемпионлиги бўлди.   

Жокович Медведевдан 2021 йилги US Open финалидаги мағлубияти учун ҳам реванш олди. Теннисчилар шу вақтга қадар ўзаро 15 маротаба тўқнаш келишган бўлса, шуларнининг 10 тасида Новак, 5 тасида Даниил ғалаба қозонган. 

АҚШ Очиқ чемпионатидаги ғалаба орқали Жокович 2000 рейтинг очкоси ва 3 миллион доллар мукофот пулига эга бўлади. Шунингдек, у бугун эълон қилиинадиган янгиланган ҳафталик рейтингида Карлос Алькаразни ортда қолдириб, 1-ўринга қайтади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг