UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

01 июн 11:26
Янгиликлар

Кураш

Нукусда белбоғли кураш бўйича жаҳон ва Осиё чемпионати ўтказилди

28-31 май кунлари Нукус шаҳридаги 1-сонли спорт мактаби манежида белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўсмирлар ва қизлар ўртасида жаҳон ҳамда Осиё чемпионати бўлиб ўтди.

Чемпионат дастурига кўра, 29 май куни белбоғли кураш бўйича жаҳон чемпионати баҳслари ўтказилган бўлса, 30 май куни белбоғли кураш бўйича Осиё чемпионати ташкил этилди. Қитъа чемпионатида ҳам жаҳон чемпионатидаги каби йигирмага яқин давлатдан 300 нафарга яқин спортчилар ғолиблик учун кураш олиб боришди.

Чемпионат доирасида Осиё белбоғли кураш конфедрацияси томонидан Конгресс ўтказилди. Унда конфедерация томонидан амалга оширилган ишлар ҳисоботи тингланди. Конгрессда конфедерация аъзолари томонидан Осиё белбоғли кураш конфедрацияси бош котиблигига номозодлар кўриб чиқилди. Барча аъзолар бир овоздан Сардор Дастиров номзодини бош котибликка тасдиқлади. 

Белбоғли курашнинг классик йўналиши бўйича ўтказилган Осиё чемпионатида ўғил болалар 10 та вазн тоифасида беллашишган бўлса, қизлар 7 та вазнда ғолиблик учун бор маҳоратларини намойиш этишди. 

Осиё чемпионати ғолиб ва совриндорлари:

45 кг. Исабек Бейсинбаев (Ўзбекистон) 

50 кг. Отабек Шавкатов (Ўзбекистон) 

55 кг. Темурбек Неъматуллаев (Ўзбекистон) 

60 кг. Хумоюнмирзо Билолиддинов (Ўзбекистон) 

65 кг. Аҳлиддин Маматкаримов (Ўзбекистон) 

71 кг. Нурбек Мусинбоев (Ўзбекистон) 

77 кг. Исломбек Зиётбоев (Ўзбекистон) 

85 кг. Селим Аннаназаров (Туркманистон) 

95 кг. Аббас Ракхат (Қозоғистон)

+95 кг Шоҳжаҳон Раҳматов (Ўзбекистон). 

Қизлар: 

44 кг. Рисолатхон Олимова (Ўзбекистон) 

48 кг. Зилолажон Қудратова (Ўзбекистон) 

52 кг. Гулнур Аманбаева (Ўзбекистон) 

57 кг. Назми Мундисбаева (Қирғиз Республикаси) 

63 кг. Анелия Турдибоева (Қирғиз Республикаси) 

70 кг. Санет Талабекова (Қирғиз Республикаси) 

+70 кг Райҳонахон Маматкаримова (Ўзбекистон)

Осиё чемпионати беллашувлари якунига етгач, барча ғолиб ва совриндорлар муносиб тақдирланди. Тантанали тақдирлаш маросимида Осиё белбоғли кураш конфедерацияси президенти Мўмин Муратов ҳамда Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров иштирок этди. 

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг