UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

30 май 11:12
Янгиликлар

Кураш

Нукусда белбоғли кураш бўйича Президент соврини учун жаҳон чемпионати бўлиб ўтди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Нукус шаҳридаги 1-сонли спорт мактаби манежида белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўсмирлар ва қизлар ўртасида жаҳон ва Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Регламентга кўра, кеча 29 май куни белбоғли кураш бўйича жаҳон чемпионати беллашувлари бўлиб ўтди. Мазкур дунё биринчилигида йигирмадан ортиқ давлатдан келган 300 нафарга яқин полвонлар ғолиблик учун кураш олиб боришди. 

Белбоғли курашнинг эркин йўналиши бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатида ўғил болалар 10 та, қизлар эса 7 та вазн тоифасида маҳоратларини намойиш этишди.

Ғолиб ва совриндорлар:

Ўғил болалар 

45 кг. Алберт Абдукаров (Қирғиз Республикаси)  

50 кг. Башиммуҳҳамад Ҳайдармуҳаммедов (Туркманистон) 

55 кг. Рамзиддин Абдулҳамитов (Ўзбекистон) 

60 кг. Есболат Шерхан (Қозоғистон) 

65 кг. Муҳаммад Омад Азизий (Афғонистон) 

71 кг. Шерзодбек Элибоев (Ўзбекистон) 

77 кг. Байишбек Маматалиев (Ўзбекистон) 

85 кг. Селим Аннаназаров (Туркманистон) 

95 кг. Элбек Зайнабиддинов (Қирғиз Республикаси) 

+95 кг. Тамирлан Накхушев (Россия). 

Қизлар:

44 кг. Тумарис Калабаева (Ўзбекистон) 

48 кг. Диана Котловская (Россия)

52 кг. Сарвиноз Рустамжонова (Ўзбекистон)  

57кг. Гулзода Тўлқинова (Ўзбекистон) 

63 кг. Варвара Омелина (Россия)

70 кг. Ойсулув Хидирбоева (Ўзбекистон)  

+70 кг. София Аношина (Россия). 

Шунингдек, жаҳон чемпионати доирасида мусобақанинг тантанали очилиш маросими ташкил этилди. 

Маросимда Қорақалпоғистон Республикаси Жуқорғи Кенгеси раиси Аманбай Оринбаев, Ўзбекистон Республика спорт вазири ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов, халқаро белбоғли кураш федерацияси президенти Хабир Хабибуллин, Осиё белбоғли кураш конфедрацияси президенти Мўмин Муратов, Ўзбекистон белбоғли кураш федерацияси раиси Равшан Дастиров ва бошқалар иштирок этди. 

Бугун, 30 май куни эса белбоғли кураш бўйича Осиё чемпионати беллашувлари бўлиб ўтмоқда.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг