UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

17 дек 09:08
Янгиликлар

Гандбол

Нукусда "Универсиада – 2024" ғолиблари тақдирланди

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида мамлакатимизда талаба-ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва уларни спортга кенг жалб этиш мақсадида ташкил этилган “Универсиада – 2024” спорт мусобақаларининг гандбол бўйича республика босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қўмита раиси М.Aтамуратов, Қорақалпоғистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Б.Қайипбергенов, Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети ректори, академик A.Реймов сўзга чиқиб, спортнинг ёшлар ҳаётидаги аҳамияти, уларни жисмоний ва маънавий тарбиялашдаги ўрни, бундай спорт мусобақалари талаба-ёшларнинг ўзаро дўстона муносабатларини мустаҳкамлаш ва уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда муҳим жиҳатларига тўхталди. Ғолиб жамоаларни қўлга киритган ютуқлари билан муборакбод этди.  

Мусобақа натижаларига кўра, биринчи ўринни Тошкент вилояти, иккинчи ўринни Сурхондарё вилояти, учинчи ўринни эса Қорақалпоғистон Республикаси жамоалари эгаллади. Ғолиб ва совриндорларга эсдалик совғалари, диплом ҳамда медаллар топширилди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг