UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

21 май 18:10
Янгиликлар

Каратэ

Нью-Йоркда АҚШ ва Ўзбекистон каратэси ҳамкорлиги йўлида меморандум имзоланди

NUR-HAS шинкиокушинкай каратэ маркази ҳамда АҚШ каратэ федерация ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Келишув беш йилга мўлжалланган бўлиб, унинг доирасида икки мамлакат шинкиокушинкай каратэ вакиллари ўртасида мусобақа ҳамда семинарлар ўтказиш, ўзаро тажриба алмашиш каби йўналишлар бўйича ҳамкорликни ўз ичига олади. 

Ҳамкорликнинг илк қадами сифатида NUR-HAS каратэ маркази катта мураббийи, 5-ДАН қора белбоғ соҳиби, бранч-чиф (Жаҳон каратэ ташкилоти томонидан тайинланган вакил) Мутал Назаров 8-21 май кунлари АҚШда бўлди. 

Сафар давомида Лас-Вегас, Нью-Йорк ва бошқа бир қатор шаҳарларида халкаро семинарлар ўтказилди. Унда АҚШ спортчиларидан ташқари кореялик каратэчилар ҳам иштирок этишди. Энди режа бўйича Мутал Назаров июнь ойида Япониянинг Токио шаҳрида фуллконтакт каратэ бўйича ўтказиладиган биринчи жаҳон чемпионатида юртимиз шарафини ҳимоя қилади.

Шундан сўнг, каратэчиларимиз 21 июнь куни Тожикистон, 29 июнда Қозоғистондаги халқаро мусобақаларда иштирок этишади. Июль ойида Токио шаҳрида ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати ўтказилади. Бу дунё биринчилигида ҳам ёш каратэчиларимиз медаллар учун баҳс олиб боришади. 

Бундан ташқари, барча вилоятларда халкаро семинарлар ва мусобақаларни тақвим режасида белгилан муддатда ўтказиш режалаштирилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг