UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

21 сен 23:50
Янгиликлар

Бокс/ММА

Octagon 79: Амирхон имкониятни бой берди, Шоҳасан ва Муҳиддинда нокаутли ғалаба ва бошқа натижалар

Тошкент шаҳридаги "Ҳумо арена"да ММА бўйича Octagon 79 турнири бўлиб ўтди.

Турнирнинг марказий жанги лиганинг енгил вазни чемпионлиги учун кечди. Унда Амирхон Алихўжаев қозоғистонлик Сайат Абдуалига қарши октагонга кўтарилди. Жангнинг 1-раундида Сайат Абдуали ҳамюртимизни бўғиш усулида мағлуб этди ва енгил вазннинг вакант бўлиб турган чемпионлик камарини қўлга киритди.  

Турнирда қайд этилган натижалар билан танишинг:

Амирхон Алихўжаев (Ўзбекистон) - Сайат Абдуали (Қозоғистон) - Сайат Абдуали 1-раундда бўғиш усули эвазига ғалаба қозонди;

Мавлонбек Миркомилов (Ўзбекистон) - Фазлиддин Мадраҳимов (Тожикистон) - Мадраҳимов очколар эвазига ғалаба қозонди;

Муҳиддин Мамажонов (Ўзбекистон) - Руслан Серикпулов (Қозоғистон) - Мамажонов 1-раунддаёқ рақибини техник нокаутга учратди;

Шоҳасан Мирзаматов (Ўзбекистон) - Ҳудоид Раҳмонов (Тожикистон) - Мирзаматов 1-раунддаёқ рақибини нокаутга учратди; 

Бобур Абдулазизов (Ўзбекистон) - Феруз Юсупов (Ўзбекистон) - Абдулазизов 1-раунддаёқ рақибини нокаутга учратди;

Азизбек Темиров (Ўзбекистон) - Йирисбек Тиленов (Қирғизистон) - Тиленов очколар эвазига ғалаба қозонди;

Жамолиддин Раҳмонжонов (Ўзбекистон) - Алишер Газиз (Қозоғистон) - жанг дуранг билан якунланди; 

Манучеҳр Ширинбеков (Тожикистон) - Бакдаулет Корганбай (Қозоғистон) - Корганбай 1-раундда техник нокаут эвазига ғолиб бўлди;

Фарход Эргашбоев (Ўзбекистон) - Рамазан Амангелди (Қозоғистон) - Амангелди очколар эвазига ғалаба қозонди;

Жасурбек Жўраев (Ўзбекистон) - Нурислам Рисбай (Қозоғистон) - Жасурбек "Тайсон" Жўраев 3-раундда техник нокаут эвазига ғалаба қозонди;

Сапарбек Саидулаев (Ўзбекистон) - Абдумалик Ёрбўтаев (Ўзбекистон) - Ёрбўтаев 1-раундда сабмишн эвазига ғолиб бўлди;

Зафар Рашидов (Ўзбекистон) - Уларбек Абдиев (Қирғизистон) - Рашидов очколар эвазига ғалаба қозонди;

Жасур Бебетов (Ўзбекистон) - Франклин Фомеву (Франция) - Жасур Бебетов 1-раундда техник нокаут эвазига ғалабага эришди;

Амир Қадамов (Ўзбекистон) - Ертабилди Киманов (Қирғизистон) - Қадамов очколар эвазига ғалаба қозонди;

Жамшидбек Турсунбоев (Ўзбекистон) - Артём Зокиров (Ўзбекистон) - Турсунбоев 1-раундда нокаут эвазига ғолиб бўлди; 

Анвар Гоюбов (Ўзбекистон) - Айдар Жамолов (Қозоғистон) - Гоюбов 2-раундда нокаут эвазига ғалаба қозонди;

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг