UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

04 окт 12:20
Янгиликлар

Футбол

ЎФА Каннаваро билан музокаралар олиб борилаётгани, лекин бу борадаги асоссиз хабарларга ишонмасликни маълум қилди

Ўзбекистон футбол ассосиацияси терма жамоа бош мураббийлиги атрофидаги хабарларга муносабат билдирди.

"Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихда илк бор ФИФА Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди. Ушбу тарихий натижа мамлакат футболи учун янги саҳифа ҳисобланса, навбатдаги устувор вазифа – Жаҳон чемпионатига пухта тайёргарлик кўриш ва мусобақада муносиб иштирок этишни ташкил этишдир.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан бу борада барча йўналишларда тизимли ишлар бошлаб юборилган. Жумладан, халқаро тажрибага эга ва Жаҳон чемпионатида иштирок этган мутахассисларни терма жамоага таклиф этиш бўйича саъй-ҳаракатлар давом этмоқда. Хусусан, ЎФА раҳбарияти бу борада яқин ўтмишнинг ёрқин юлдузларидан бири, Жаҳон чемпионати ғолиби, 2006-йилда дунёнинг энг яхши футболчиси деб топилган таниқли италиялик мутахассис Фабио Каннаваро билан музокаралар олиб бормоқда. 

Музокаралар бўйича батафсил ва расмий хабарлар ЎФА саҳифаларида эълон қилинади. ОАВ вакилларидан ижтимоий тармоқларда тарқалаётган норасмий ва асоссиз хабарларга таянмасликларини сўраймиз", дейилади ташкилот хабарида.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг