UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

25 янв 12:11
Янгиликлар

Футбол

ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон U-20 терма жамоаси аъзолари билан учрашди

Айни кунларда Фарҳод Нишонов бошқарувидаги Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Доҳада Осиё кубогига тайёргарликни давом эттирмоқда.

Хитой мезбонлик қиладиган мусобақада жамоамиз гуруҳ босқичида Индонезия, Яман ва Эрон жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

ЎФА раҳбарияти ёшлар жамоамиз билан учрашди. Унда жамоа олдида турган ушбу мусобақа ҳақида фикр билдирилар экан, Ўзбекистон турнирнинг амалдаги ғолиби эканлиги, терма жамоа бу гал ҳам мусобақада муносиб иштирок этган ҳолда Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритиши зарурлиги таъкидланди. Бу борада ассоциацияси томонидан барча шароитлар ташкил этиб берилгани айтилди. Бир жамоа бўлиб, аҳилликда юқори натижа қайд этишларига ишонч билдирилди.

Бу каби мусобақалар сиз учун катта имкониятлар эшикларини очиб, кейинги профессионал фаолиятингизда улкан бурилиш ясаши мумкин. Буни Абдуқодир Ҳусанов мисолида ҳам кўришимиз мумкин. У айнан Осиё кубогидаги ёрқин ўйинлари орқали хорижий клублар эътиборига тушганди, деди Равшан Ирматов.

Ўз ўрнида жамоамизнинг бир қатор етакчи футболчилари ҳам фикрларини билдириб ўтишди. Мураббийлар штаби билан жамоанинг айни пайтдаги ҳолати ва тайёргарлик жараёни ҳақида суҳбатлашилди. Тиббий штабга футболчиларнинг соғлиги, тикланиши ва витаминизациялаш жараёни, шунингдек, футболчиларга юқори даражадаги тиббий ёрдам кўрсатиш амалиётини давом эттириш кўрсатмаси берди.

Маълумот учун, жамоамиз бугун Доҳадаги йиғинни якунлаб Тошкентга йўл олди. 27 январь куни эса мусобақа олдидан сўнгги йиғинни ўтказиш учун Хитойга жўнаб кетади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг