UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

01 окт 13:19
Янгиликлар

Футбол

ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"

ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари Шерзод Игамбердиев МТЖ октябрдаги ФИФА кунларига иккинчи рақиб топа олмагани бўйича изоҳ берди.

"Ўртоқлик ўйинлари бир ой олдин эмас, балки анча олдин тасдиқланади, шунинг учун октябрь ойининг биринчи санасида ҳали рақиб топа олмаганимизнинг илдизи сентябрга бориб тақалмайди.

Кузги ўйинларни ўтган йилдан бери излаб юргандик. Октябрь ойи учун бизда Аргентина ва Уругвай иштирокидаги Хитойдаги ўтказиладиган мусобақа варианти бор эди. Бу турнир ҳақида Равшан Сайфиддинович Эрматовнинг ўзи Хитой ассоциацияси раҳбарияти билан шу йилнинг баҳорида Малайзиядаги ОФК Конгрессида бўлганимизда гаплашганди. Бироқ, маълум ички сабабларга кўра, Хитой бу ўйинларни бекор қилди (охир-оқибат, ўзи ҳам октябрь ойида ўйнамайдиган бўлди), ўйинлар ҳомийси бўлган Хитой компанияси эса биз билан ушбу учрашувлар бўйича музокараларни давом эттирди, лекин энди ўйинлар Хитойда эмас, Малайзияда ўтказиладиган бўлди.

Маълум бир босқичда Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса 9 октябрь куни Малайзияда Уругвай билан ўйинни тасдиқладик. Шундан келиб чиқиб, октябрь ойининг иккинчи санаси - 13 ёки 14 октябрь учун вариантларни изладик. Аммо, август ойида Уругвай бизга 9-куни ўйнай олмаслигини маълум қилди ва ўйинни 13 октябрга кўчиришни ёки ўйинни бекор қилишни сўради.

Октябрь ойининг иккинчи санасига бўлган келишувларимизни бекор қилдик. Охирги паллада 9 октябрга вариантлар қидира бошладик. Юқори молиявий сўровлар туфайли Боливия билан келишувга эриша олмадик. Якунда улар Иордания билан ўйнайдиган бўлишди, Марокаш эса бизга қарши фақат ўз майдонида ўйнашга тайёр эди. Россия билан бўлган вариантни Хитойдаги мусобақа эҳтимоли пайдо бўлгани туфайли олдинроқ бекор қилиб юборгандик. Ушбу учта терма жамоа октябрь ойида расман МТЖ билан ўртоқлик ўйинида иштирок эта олишини тасдиқлаган эди.

Бу ёғига бундай тушунмовчиликлар бўлмаслиги керак. Ноябрь ойида кўплаб яхши даражадаги Африка терма жамоалари билан ўйнаш имконияти бўлади. Келаси йил март ойида эса Португалия терма жамоаси билан ўйнашимиз мумкин. Равшан Ирматовнинг шахсан ўзи собиқ ФИФА ҳаками ва ҳозирги кунда Португалия футбол федерацияси президенти Педро Проэнса билан гаплашганди. Шунингдек, Тошкентда FIFA Series мусобақасига мезбонлик қилиш имкониятимиз бор. ФИФАнинг янги мусобақасини ўтказиш учун аризани йил бошида топширган эдик. ФИФАдан эса яқиндагина жавоб келди, Жанни Инфантино Тошкентга келган вақти.

1 июнда эса ЖЧ-2026 мезбон терма жамоаларининг бири билан ўйнаймиз. Келишув имзоланиб ҳам бўлган. Муҳими, мундиалда ушбу терма жамоа билан бир гуруҳдан жой олмасак бўлгани," - дея ёзмоқда Шерзод Игамбердиев ижтимоий тармоқдаги саҳифаларидан бирида.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг