UZ

Сўнгги янгиликлар

21:39Нодирбек Абдусатторов амалдаги жаҳон чемпиони Гукешни қора доналарда мағлуб этди 0 20:32Муроджон Аҳмадалиев Наоянинг бугунги ғалабасига эътибор қаратди + ФОТО 0 20:11Хосеп Гвардиола: "Байрамда йиғилган барча ортиқча вазн шу ўйинда ташланди" 0 19:50Исраэль Адесанья: "Яна таваккал қилмоқчиман" 0 19:29Наоя Иноуэнинг Пикассога қарши жанги тўлиқ давом этди 0 18:09The Ring V. Накатани Эрнандес устидан ғалабага эришди 0 17:57"Наполи" "Реал" ҳужумчисини нишонга олди 0 17:36Дана Уайт собиқ жангчиларнинг UFC’га қарши даъвоси бўйича далилларни йўқ қилишда гумонланиб, судга чақирилди 0 17:15Надаль фаолиятини сиёсатда давом эттирадими? Рафанинг ўзи жавоб берди 0 16:54Ислам Махачев титул жанги учун икки номзодни айтди 0 16:33"Реал" Зиданни қайтармоқчи 0 16:12YouTuber Пётр Янга тикди ва миллион доллардан ортиқ пул ютиб олди + ФОТО 0 15:51Ислам Махачев Шавкат Раҳмоновга қарши жанг ҳақида гапирди 0 15:30Наоя Иноуэ ва Алан Пикассонинг бугунги жанги учун гонорарлари эълон қилинди 0 15:09"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди 0

13 ноя 08:21
Янгиликлар

Оғир атлетика

Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси VI Ислом бирдамлиги ўйинларини 20 та медал билан якунлади

Кеча Осиё қитъаси миқёсидаги энг нуфузли мусобақалардан бири — Ислом бирдамлиги ўйинлари доирасидаги оғир атлетика баҳслари ниҳоясига етди.

Якуний натижаларга кўра, вакилларимиз 6 та олтин, 9 та кумуш ва 5 та бронза медални қўлга киритиб, жами 20 та медал билан юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишди. 

Мусобақада иштирок этган 10 нафар спортчимиздан 8 нафари совриндорлар қаторидан жой олди, қолган 2 нафар ёш спортчимиз эса баҳсларни кучли бешликда якунлади.

Эътиборга молик жиҳатлардан яна бири шундаки, мусобақада қатнашган йигитларимизнинг барчаси 100 фоизлик натижа кўрсатди — яъни иштирок этган 5 нафар полвоннинг ҳар бири шоҳсупага кўтарилди. 

• Адҳамжон Эргашев икки йиллик танаффусдан сўнг халқаро майдонга қайтиб, ўз кучини намоён этди ва делегациямиз ҳисобига олтин, кумуш ҳамда бронза медалларини совға қилди.

• Нигора Абдуллаева илк бор иштирок этган Ислом бирдамлик ўйинларида бирданига 3 та кумуш медални қўлга киритди.

• Ёш спортчимиз Диёрбек Рўзметов ҳам делегациямиз ғазнасини кумуш медал билан бойитди.

• Тажрибали полвонимиз Сарварбек Зафаржонов ўз маҳоратини яна бир бор исботлаб, 2 та олтин ва 1 та кумуш медал соҳибига айланди. Шу тариқа, Сарварбекнинг Ислом бирдамлик ўйинларидаги умумий натижаси 5 та олтин ва 1 та кумуш медални ташкил этмоқда. Бу кўрсаткич Акбар Жўраевдан кейин энг юқори натижа ҳисобланади.

• Қизларимиздан Ригина Адашбаева ва Турсуной Жабборова ҳам қитъа миқёсида етакчилар қаторида эканликларини кўрсатиб, 3 тадан кумуш ва бронза медални ўз номларига ёздириб қўйишди.

• Ўзбекистон оғир атлетикасининг фахрли вакилларидан бири Акбар Жўраев кутилганидек, бу гал ҳам рақибларига имкон қолдирмай, ўз устунлигини яна бир бор намоён этди ва 3 та олтин медални юртимиз ғазнасига қўшди. Шу билан Акбар Жўраевнинг Ислом бирдамлик ўйинларидаги медаллари сони 6 тага етди ва уларнинг барчаси олтин! Бу кўрсаткич — Ўзбекистон спорти тарихидаги энг юқори натижа ҳисобланади.

• Шунингдек, ВИ Ислом бирдамлик ўйинларида Ўзбекистон делегациясининг байроқдорлик шарафи ҳам оғир атлетикачиларимизга насиб этди. Бу масъулиятни Шарофиддин Амриддинов  аъло даражада бажарди. Айниқса, илк бор мутлақ вазн тоифаси — +110 кгда иштирок этган Шарофиддин мусобақани чиройли руҳда якунлаб, бронза медал соҳиби бўлди ва энг оғир вазн тоифасида делегациямиз ҳисобига навбатдаги медални тақдим этди. Бу эса юртимиз спортчилари ҳатто мутлақ вазн тоифасида ҳам етакчилар сафида эканлигини яна бир бор исботлади.

Эслатиб ўтамиз, оғир атлетикачиларимиз Туркиянинг Конья шаҳрида ўтган V Ислом бирдамлик ўйинларида 15 та медални қўлга киритган эди.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг